12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Адабиёт 👁 4,550

ОРЗУЛАРИ БИР ОЛАМ ЁШЛАР

ОРЗУЛАРИ БИР ОЛАМ ЁШЛАР

Бундан бир неча йил аввал  таҳририят ижодий жамоаси йиғилишларида доимо  бир гапни тез-тез такрорлар эдик:

- Журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар кам, борлари ҳам шунчаки ёзишади.

Хўш, ёш иқтидорлиларни излаб топиш, қобилиятларини ривожлантириш, туман газетасига жойлардан мақола ва хабарлар ёзиб турадиган жамоатчи музбирлар сафини кенгайтириш учун  нима қилиш керак? Атрофимизни турли хил ахборот манбалари қуршаб  олган, айниқса интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятлари тобора  кенгайиб бораётган бир шароитда қишлоқ ва шаҳар ёшларида туман газетасига мақола ёзиш иштиёқини уйғотиш, уларни журналистика соҳасига қизиқтириш қандай кечаркан?

Таҳририят ижодий жамоаси қарори билан "Тараққиёт кўзгуси” газетасида "Энг яхши иншо” танлови, журналистика соҳасига қизиқувчилар учун "Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва www.amunews.uz веб-сайти таҳририятининг "Мобил мухбир” лойиҳаси эълон қилинди.

Шуни қувонч билан таъкидлаш жоизки, ҳар иккала танлов ҳам кутилганидан зиёда натижалари билан нафақат ижодий жамоамизни, балки газетамиз ва веб-сайтнинг минглаб мухлисларини қувонтирди. Йил давомида, икки босқичда, ҳар бири беш хил йўналиш бўйича ўтказилган "Энг яхши иншо” танлови газета таҳририяти учун ўнлаб жамоатчи мухбирларнинг кашф этилишига имкон  яратди. Маънавиятга, журналистика соҳасига қизиқувчи Азиза Мадраҳимова, Севара Иброҳимова, Шаҳзод Қурбонбоев, Ҳусанжон Йўлдошев, Қундузой Юсупова, Юлдуз Мададова, Ирода Ердошева, Юлдуз Юсупова, Муҳайё Раҳимбоева сингари ёш мухбирлар бугун ўз мақола ва шеърлари орқали туманимиз халқига яхши таниш. Ўз ижод услубига, шахсий фикрига ва мулоҳазаларини дадил айта олиш қобилиятига эга бўлган бу ёшларнинг ҳар бир мақоласи, шеър ва ҳикоясида мустақиллик ғоялари, она Ватанга меҳр-муҳаббат туйғулари уфуриб туради.

Ўз тенгдошларидан ибрат олишга интилиб, ижод майдонига кириб келаётган ёшлар сафи бугунги кунда қувонарли даражада ўсди. Улардан бири "Ўрта қалъа” овулининг "Оқбошқалъа” маҳалласидан Чинорой Ўринбоева. Чинорой "Энг яхши иншо” танловининг фаол иштирокчиси, таҳририят ҳузуридаги "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси, дилбар шеърлар муаллифи. Унинг бири-биридан ўқишли, мунозараларга бой мақолалари кишини ўйлашга, фикрлашга ундайди. Айниқса, она Ватан мавзуси Чинорой ижодида етакчи ўрин тутади.

Жамила Янгибоева ҳам "Энг яхши иншо” танлови ғолиби сифатида тенгқурларига, газета мухлисларига яхши таниш. Куюк кўпир овули "Ўзбекистон” маҳалласи аҳлининг турмуш тарзи, интилиш ва орзулари, мустақиллик йилларида ўзи туғилиб-ўсган маҳаллада олиб борилган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўлқинланиб ҳимоя қилувчи Жамила фикрлари теран, дунёқараши кенглиги билан ажралиб туради.

Иншолар танлови ва "Мобил мухбир” лойиҳаси иштирокчиларидан Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Феруза Йўлдошева, Амударё академик лицейи ўқувчиси Динора Каримбоева, 71-сонли мактаб ўқувчиси Озода Тўлибоева, Мафтунахон Кенжабоева, Муқаддасхон Янгибоева, 38-сонли мактаб ўқувчиси Жавоҳир Йўлдошевлар бугунги кунда ўз ижод намуналари билан газета мухлислари эътиборини қозонган жамоатчи мухбирлар сифатида шаклландилар. Айнан ана шу ёш ижодкорларимизнинг фаолликлари боис, бугунги кунда туманимизнинг энг чекка қишлоқ ва маҳаллаларида "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўз жамоатчи мухбирлари, журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар ижод майдонига дадил кириб келишмоқда. Озода Тўлибоева, Чинорой Ўринбоеваларнинг ўз овуллари аҳолиси турмуш тарзи, ёшларнинг кийиниш маданияти, муоамала маданиятига оид, шунингдек, Феруза Йўлдошева, Муқаддас Янгибоева, Мафтунахон Кенжабоева ҳамда Жамила Янгибоеваларнинг эрта турмуш, оммавий маданиятга, диний-экстремизмга қарши, огоҳликка давъат мавзуларидаги мақолалари ҳар бир кишини ўйлашга, фикрлашга, мулоҳаза билан иш тутишга ундаши билан кўпчиликка манзур.

Шуни алоҳида мамнуният билан таъкидлашни истардимки, туман матбуотида бетакрор қобилиятли янги авлод вакиллари, келажагига ишонгудек салоҳиятли ижодкор-ёшлар шаклланмоқда. Қадамлари дадил, фикрлари ўктам бу ижодкор-ёшларнинг иштироки туфайли "Тараққиёт кўзгуси” газетаси саҳифаларида "Тенгдошларга гапим бор”, "Ота-оналарга гапим бор”, "Тенгдош - тенгдошга”, "Биз – келажак ворисларимиз”, "Биз эрта турмушга қаршимиз” "Ёшлар фикр билдиради” каби рукнлар пайдо бўлдики, бу рукнлар остида берилаётган мақолалар, аввало ўзига хослиги, ҳозир-жавоблиги, замон тараққиётига ҳамоҳанглиги билан муштарийлар эътиборига сазовор бўлмоқда.

- Менинг орзуларим бир олам, - дейди Амударё академик лицейи ўқувчиси Динора Каримбоева. – Ижод билан ошнолик ҳаётимга кўплаб янгиликлар олиб кирди. 2013 йилда "Жеткеншек” газетаси таҳририятининг "Обод маҳаллам” кўрик-танловида "Обод  маҳаллам – Жумур овулим” мақолам билан иштирок этиб, танлов ғолиби бўлдим. 2014 йилда "Яшил чироқ - 2014” танловида Ўзбекистон Республикасида фахрли 2-ўринни эгалладим. 2015 йилда эса "Ораста қизлар” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси ғолиби сифатида танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олдим ва "Энг зукко қиз” йўналишида ғолибликни қўлга киритдим. Энг муҳими, "Орзуларим бир олам” шеърлар тўпламим нашр этилди. Менинг барча ютуқларимда севимли "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталарининг, amunews.uz веб-сайтининг ўрни катта.

Туман ёшлари ўртасида энг фаол маънавият тарғиботчиларига айланган бу ёш ижодкорларнинг ижод намуналарини кўриб, қалбимизда ғурур ва ишонч туйғулари уйғонади. Бирининг жўшқин шеърий сатрлари, бирининг кишини фикрлашга, мулоҳаза юритишга ундовчи ҳикоялари, яна бирларининг ҳаёт қувончлари ва ташвишлари ҳақидаги фикрлари, истиқлолдан ранг олган она Ватан манзаралари, буюк ўзгаришлардан сўз айтгувчи мақолаларини ўқиб, қалбимизда хотиржамлик уйғонади.

Бу хотиржамлик – туман матбуотида келажак уфқлари ёрқин янги авлод шаклланаётганига ишонч ҳамда салоҳиятли, билимдон ва зукко, маънавий мерос қадрини баланд тутадиган интеллектуал мулк эгалари вояга етаётганидан далолатдир. Зеро, 82 йиллик тарихга эга Амударё туман матбуотининг бугуни ҳам, келажаги ҳам маънавиятли, салоҳиятли, қалбларида орзулари бир олам ижодкорлар ижоди билан янада ривож топаверади. Қалблари эзгу орзуларга тўла ёш ижодкорларга:

- Орзу уфқларингиз янада ёрқин, ижод йўлларингиз ойдин бўлсин, халқимизга маънавият улашишдек сермашаққат ва гаштли ҳаётингиз оппоқ нурларга тўлсин! – деймиз.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026