12.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.08.2026, 23:14
Иқтисодиёт 👁 183

ИШСИЗ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ИШСИЗ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигини ошириш ҳамда меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишини таъминлаш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Амударё туманида навбатдаги Бандлик ярмаркаси ташкил этилиб, ишсиз ёшларни доимий иш ўринларига йўналтириш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда бандлик масалаларига амалий ечим топишга қаратилган муҳим тадбир ўтказилди.

Туман Маданият бўлими биносида бўлиб ўтган тадбир аввалида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, муносиб иш билан таъминланиши ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ёшларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Мулоқот чоғида ёшлар билан самимий фикр алмашилиб, уларнинг бандлик, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги мурожаат ва таклифлари тингланди. Билдирилган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, ҳар бир мурожаатни манзилли ўрганиш ва амалий ечим топиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Шундан сўнг меҳнат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда туман ҳудудида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринлари, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурлари, бандликка кўмаклашиш хизматлари ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имкониятлар иштирокчиларга тақдим этилди.

Ярмаркада 150 нафардан ортиқ ишсиз ёшлар фаол қатнашиб, ўз мутахассислиги, билим ва кўникмаларига мос бўш иш ўринлари билан танишди. Иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, меҳнат шароитлари, иш ҳақи ва фаолият йўналишлари ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам мутахассислардан жавоб олдилар. Тадбир якунларига кўра, 22 нафар ёшнинг бандлиги таъминланиб, улар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

Бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш нафақат уларнинг даромад манбаини яратиш, балки ҳаётда ўз ўрнини топиши, касбий салоҳиятини рўёбга чиқариши ва жамият тараққиётида фаол иштирок этиши учун муҳим омил ҳисобланади. Шу боис бу каби меҳнат ярмаркалари ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманида ҳам ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар эгаллашга рағбатлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб меҳнат фаолиятига йўналтириш борасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019