12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Жамият 👁 496

Қорақалпоғистонда ичимлик суви таъминоти назорати: қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар

Қорақалпоғистонда ичимлик суви таъминоти назорати: қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар

Тоза ичимлик суви таъминоти аҳоли саломатлиги ҳамда турмуш фаровонлигининг энг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, мазкур соҳадаги инфратузилма объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш доимий эътибор марказидадир. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув тизимларидан тўғри фойдаланиш ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли ўрганиш ҳамда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг январь-май ойлари давмида ўтказилган назорат тадбирлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда ичимлик суви сифати бўйича жами 608 та таҳлил намуналари олинди. Ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида 5 та ҳолатда салбий кўрсаткичлар аниқланиб, “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятига камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатъий кўрсатмалар киритилди.

Шунингдек, инспекция ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан, ҳудудлардаги 99 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб борилди. Ушбу жараёнда 17 та маҳалла ҳудудида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларида турли муаммо ҳамда камчиликлар борлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳам жамиятга тегишли кўрсатмалар берилиб, муаммоларнинг жойида ҳал этилиши таъминланди. Инспекция мутахассислари Чимбой туманида жойлашган Пашенттаў маҳалласи ҳудудида ҳам ўрганишлар ўтказиб, аҳолига ичимлик сувини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш ҳолати билан яқиндан танишдилар.

Сув ишлаб чиқариш ва уни зарарсизлантириш объектларининг ҳолати ҳам инспекциянинг доимий назоратидадир. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ўтказилган ўрганишлар давомида ер ости ичимлик сув қудуқларидан фойдаланиш ҳамда санитария муҳофаза ҳудудларини сақлаш қоидаларига амал қилиниши юзасидан “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти балансида бўлган 84 та ер ости қудуғи чуқур инвентаризациядан ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра, 21 та қудуқда санитария ва техник талабларга зид бўлган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар тақдим қилинди.

Бундан ташқари, ичимлик суви таъминоти иншоотларидаги 40 та зарарсизлантириш ускунасининг техник ҳолати кўздан кечирилганда, уларнинг 12 тасида носозлик ва қоидабузарликлар борлиги тасдиқланди ва тегишли чоралар кўрилди. Аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан бир қаторда, тармоқлардаги аварияларнинг олдини олишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, йил бошидан буён инспекция томонидан жами 15 та, яъни 14 та ичимлик суви ва 1 та оқова сув тармоқларидаги авария ҳолати аниқланиб, уларни норматив талаблар асосида ўз вақтида бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Тармоққа ноқонуний уланиш ва ресурслардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш инспекция фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Жорий йил бошидан буён тизимда жами 202 та ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Уларнинг 107 таси бевосита ичимлик суви тармоқларига, 3 таси оқова сув тармоқларига уланиш ва 92 таси сув ҳисоблагичларидаги пломбаларга шикаст етказиш билан боғлиқ. Ушбу қонунбузилишлар оқибатида етказилган зарар миқдори 172 миллион сўмни ташкил қилди. Шунингдек, рухсатномасиз ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича 2 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,3 миллион сўм жарима расмийлаштирилди.

Умумий ҳисобда, йил бошидан бери соҳадаги турли қоидабузарликлар учун 222 та маъмурий иш очилиб, салкам 900 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар белгиланди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 9 та жиноий иш материаллари юборилди. Мазкур ишлар бўйича аниқланган зарар суммаси салкам 2 миллиард сўмни ташкил этмоқда ва ҳозирги кунда бу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, сув бу фақатгина табиий ресурс эмас, балки халқнинг бебаҳо бойлигидир. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган бу каби назорат тадбирлари соҳада қонун устуворлигини таъминлашга, йўқотишларни камайтиришга ва энг асосийси, истеъмолчиларнинг тоза ичимлик сувидан мунтазам баҳраманд бўлишига хизмат қилади. Коммунал соҳадаги тартиб ва интизом эса фаровон ҳаёт ва соғлом жамиятнинг асосий кафолати саналади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026