12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Жамият 👁 403

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш — асосий вазифа

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш — асосий вазифа

Пайшанба куни мамлакатимизда кенг нишонланадиган Ёшлар куни муносабати билан Амударё туманида яна бир муҳим ва мазмунли ташриф амалга оширилди. Туман ҳокими Собир Хўжаметов Хитой овулида жойлашган 85-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Бу ташриф нафақат расмий назорат, балки ёшлар ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари ва келажаги билан бевосита қизиқиш ифодаси бўлди.

Мактаб ҳудудида яратилган имкониятлар, хусусан, спорт зали, замонавий жиҳозлар, турли тўгараклар фаолияти алоҳида эътибор билан кўздан кечирилди. Бугунги кунда ёш авлоднинг нафақат билимли, балки жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шу боис ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқиши, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Ташриф давомида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Хусусан, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқишларини рўёбга чиқариш учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш зарурлиги таъкидланди. Бу эса келажакда баркамол, фаол ва ташаббускор авлодни тарбиялаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Туман ҳокими ташриф доирасида ҳудуддаги ёш тадбиркорлар фаолияти билан ҳам танишди. Хусусан, Асадбек Кенжаев томонидан йўлга қўйилган автомактаб фаолияти ўрганилди. У имтиёзли кредитдан оқилона фойдаланиб, нафақат ўз бизнесини йўлга қўйган, балки бошқа ёшларга ҳам касб ўрганиш, ҳайдовчилик кўникмаларини эгаллаш имконини яратган. Бу ташаббус ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Яна бир ибратли мисол сифатида Хитой овули ҳудудида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Оғабек Собировнинг фаолияти эътирофга сазовор. У маҳалла томонидан ажратилган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиб, иссиқхона ташкил этган, шу билан бирга чорвачилик йўналишида қўй парваришини ҳам йўлга қўйган. Ушбу ташаббус орқали у нафақат ўз бандлигини таъминлади, балки даромад манбаини кенгайтириб, атрофидаги ёшларга ҳам ўрнак бўлиб келмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар қишлоқ жойларда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ташриф давомида Хитой ОФЙ биносида ёшлар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди. Унда туман раҳбарияти, тегишли ташкилотлар масъуллари ҳамда Бўзёп, Хитой, Торёп ва Куюк кўпир ҳудудларида яшовчи ёшлар иштирок этди. Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларни, таклиф ва ташаббусларини эркин баён этдилар.

Айниқса, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлар олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмади — мутасаддилар томонидан аниқ жавоблар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

Якунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳудудларда ташкил этилаётган бундай учрашувлар ва ташрифлар раҳбарларнинг ёшлар ҳаётига бефарқ эмаслигининг амалий ифодасидир. Чунки бугунги эътибор — эртанги тараққиёт пойдевори. Ёшлар учун яратилаётган имкониятлар эса юрт келажагини порлоқ этишга хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026