14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:48
Жамият 👁 243

Шимоли-ғарбий ҳарбий округида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Маънавият ва маърифат марказида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қалбида Ватанга бўлган чексиз муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир ёшлар учун ҳақиқий жасорат ва матонат мактабига айланди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ёш авлодни ҳарбий хизматнинг машаққатли ва шарафли йўли билан яқиндан таништириш, уларда миллий армиямиз билан фахрланиш ҳиссини шакллантиришдан иборат бўлди.

Марказ ҳудудида ташкил этилган ҳарбий техника ва замонавий қурол-яроғлар кўргазмаси ёшлар учун шунчаки қизиқарли томоша эмас, балки уларга мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий салоҳиятини ўз кўзлари билан кўриш учун ажойиб имкониятин бўлди. Ҳар бир замонавий қурол ортида Ватан тинчлигини кўз қорачиғидек асраётган мард ўғлонларнинг кучи, билими ва жасорати мужассам эканини ёшлар теран ҳис этдилар. Талаба-ёшлар ҳарбий техникаларнинг имкониятлари билан танишар экан, юрт ҳимоячиси бўлиш нақадар юксак масъулият эканини яна бир бор англаб етдилар.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва таъсирли лаҳзаларидан бири — ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган қўл жанги усталарининг чиқишлари бўлди. Ҳар бир ҳаракатдаги аниқлик, тезкорлик ва юксак интизом томошабинларни ҳайратга солмай қўймади. Бу чиқишлар шунчаки жисмоний машқ эмас, балки йиллар давомида тўпланган тажриба, ирода ва букилмас матонат маҳсулидир. Ёшлар бу чиқишларни кузатар экан, кучли бўлиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва ҳар қандай вазиятда Ватан ҳимоясига тайёр туриш каби олийжаноб мақсадларни қалбларига туккан бўлса ажаб эмас.

Ҳарбий оркестр садолари остида янграган куйлар ва истеъдодли ёшлар ижросидаги Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ ва кўтаринкилик бағишлади. Бу куй-қўшқиқлар ҳар бир тингловчининг юрагига кириб бориб, ўз юрти, муқаддас тупроғи ва ҳилпираб турган байроғи билан фахрланиш туйғусини янада мустаҳкамлади. Ватанпарварлик нафақат сўзда, балки мана шундай куйларда, инсон руҳиятини жунбушга келтирувчи оҳангларда ҳам акс этади. Бундай маданий чиқишлар ҳарбий соҳа ва жамият ўртасидаги маънавий кўприкни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Таъкидлаш жоизки, «Очиқ эшиклар куни» доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасалари талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёш ҳарбий хизматчилар ўртасидаги мулоқотлар жуда самимий руҳда кечди. Кўргазмали машғулотлар ва ташкил этилган давра суҳбатлари орқали ёшлар ҳарбий хизматнинг назарий ва амалий жиҳатларини, унинг инсон шахсиятини шакллантиришдаги аҳамиятини чуқурроқ англадилар. Бу ерда тўпланган ёшлар нафақат янги билимларга эга бўлишди, балки ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олдилар. Бундай бевосита мулоқот ёшларнинг ҳарбий касбга бўлган қизиқишини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ўтказилган ушбу маънавий-маърифий тадбир келажак поспонларини тарбиялайдиган чинакам мактаб вазифасини ўтди. Зеро, Ватан ҳимояси — бу нафақат ҳарбийларнинг вазифаси, балки шу азиз тупроқда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад битта — тинчликни асраш, халқ фаровонлигини таъминлаш ва ёшларни Ватанга садоқат билан хизмат қилишга даъват этиш. Зеро, мард ва жасур ўғлонлари бор юртнинг келажаги ҳамиша нурафшон бўлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019