12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Сиёсат 👁 1,367

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 19-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 19-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 30 март куни еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, эксперт гуруҳи аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев очиб берди ва олиб борди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари садолари остида бошланди. Сессия котиблигига “25-Назархон” сайлов округидан депутат Жеткербай Ибрагимов номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия кун тартибига киритилган бир қатор муҳим масалалар юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Жаҳонгир Йўлдошев ҳисобот берди. Ҳисоботда, аввало, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини белгилаш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-172-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шу билан бирга, 2026 йил учун ташаббусли бюджет жараёнининг биринчи мавсуми якунлари бўйича амалга оширилган ишлар алоҳида эътибор марказида бўлди. Қайд этилишича, ташаббусли бюджет жараёни учун жами 17 млрд 908 млн 158 минг 500 сўм маблағ шакллантирилган. Ушбу маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан жамланган: жорий йил бюджет параметрларида назарда тутилган 12 млрд 243 млн 976 минг 500 сўм, ташаббусли бюджет жамғармасидаги қолдиқ маблағлар — 3 млрд 215 млн 949 минг 619 сўм, 2025 йил иккинчи мавсум якунлари бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан қайта тикланган 31 млн 732 минг 381 сўм ҳамда 2025 йил якунлари бўйича шаклланган эркин қолдиқ маблағларнинг камида 30 фоизи ҳисобидан йўналтирилган 2 млрд 416 млн 500 минг сўм маблағлар.

“Очиқ бюджет” порталида 2026 йил 1 февралдан 20 февралга қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 108 та ташаббус илгари сурилган. Ушбу ташаббусларнинг 96 таси масъул ташкилотлар томонидан қайта кўриб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси ва овоз бериш жараёнига қўйилган. Овоз бериш жараёни жорий йилнинг 10 мартидан 20 мартига қадар давом этиб, унинг якунларига кўра жамғарма доирасидаги маблағлар ҳисобидан энг кўп овоз тўплаган 10 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 16 млрд 475 млн 323 минг 365 сўмни ташкил этади.

Кун тартибидаги навбатдаги масала — “Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тўғрисида” бўлиб, бу масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботини бошлиқ ўринбосари Шарапат Жолдасбаев ўқиб эшиттирди. Ҳисоботда қайд этилишича, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида турли ижтимоий қатламлар ўртасида кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилган. Жумладан, вояга етмаганлар ўртасида 218 та, хотин-қизлар ўртасида 162 та, тарбияси оғир ёшлар ўртасида 134 та ҳамда пробация назоратидаги шахслар ўртасида 26 та профилактик тадбирлар ташкил этилган.

Шунингдек, болалар тарбиясига масъулиятсиз ёндашган 463 нафар ота-онага нисбатан маъмурий чоралар кўрилган, 48 нафар тарбияси оғир ўқувчи билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилган. Маҳаллаларда содир этилган 20 та жиноят ҳолати жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил этилган. Нотинч ҳамда ажрим ёқасидаги 145 та оила билан манзилли ишлаш ташкил этилиб, бу жараёнга 172 нафар имом-хатиб ва отинойилар жалб қилинган ҳамда натижада 65 та оилани яраштиришга эришилган.  

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурованинг фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди. Ҳисоботда маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида мунтазам равишда уйма-уй ўрганиш ишлари олиб борилаётгани таъкидланди. Ўрганишлар жараёнида хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, бандлик даражаси, оилавий муаммолари ҳамда турмуш шароитлари атрофлича таҳлил қилиниб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Жорий йил бошидан буён 32 нафар хотин-қизлар фаоллари томонидан уйма-уй юриб ўтказилган хатловлар натижасида ижтимоий кўмакка муҳтож 6022 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, маҳалла “еттилиги”нинг коллегиал қарорига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган. Ушбу тоифадаги хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Хусусан, 1-тоифа — ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар йўналишида 1520 нафар, 2-тоифа — тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар йўналишида 71 нафар, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар бўйича 55 нафар, 4-тоифа — тиббий ва психологик ёрдамга муҳтожлар бўйича 1749 нафар ҳамда 5-тоифа — ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар бўйича 2616 нафарга ижтимоий кўмак кўрсатиш режалаштирилган.

Шунингдек, ажрим ёқасидаги, низоли ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга туманда ташкил этилган “Оила ва хотин-қизлар маскани” орқали малакали психолог ва юристлар иштирокида амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган. Зарур ҳолларда мулкий низоларни ҳал этиш учун суд органларига даъво аризалари киритиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳам белгиланган.

Сессияда кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш масаласи юзасидан туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Аҳмаджон Ражапов ахборот берди. Унда тумандаги мавжуд кўп квартирали уйларни босқичма-босқич таъмирлаш, уларнинг туташ ҳудудларида “яшил боғлар” барпо этиш, 1991 йилгача қурилган уйларнинг электрон паспортларини яратиш ҳамда 2026–2027-йилларга мўлжалланган инфратузилма лойиҳаларининг асосий параметрларини белгилаш бўйича дастурлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зафар Аҳмедов томонидан 2026 йилнинг биринчи чораги давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Сессия кун тартибидан, депутатларнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериш жадвалини тасдиқлаш, фуқароларнинг турар жойларга бўлган мулк ҳуқуқи ҳамда ер участкаларига ижара ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича қарорларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ёшлар маслаҳат гуруҳига оид қарорларни такомиллаштириш ва доимий комиссиялар регламентини тасдиқлаш масалалари ҳам ўрин олди.

Сессия давомида кун тартибидаги барча масалалар ҳар томонлама муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 19-сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026