12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:25
Жамият 👁 359

Муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ташкил этилди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ташкил этилди

Муборак Рамазон ойи юртимизда доимо меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик фазилатларини янада кучайтириб, инсонларни бир-бирига яқинлаштирадиган улуғ айём сифатида қадрланади. Ушбу муқаддас ойда юртдошларимиз қалбида шукроналик, бағрикенглик ва эзгулик туйғулари янада мустаҳкамланиб, жамиятда ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳити ҳукм суради.

Амударё туманида ҳам муборак Рамазон ойи ва халқимизнинг неча минг йиллик анъаналарини ўзида мужассам этган Наврўз байрами арафасида турли хайрия ва саховат тадбирлари изчил давом этмоқда. Ана шундай эзгу тадбирлардан бири тумандаги “Олтин сарой” тўйхонасида ташкил этилган ифторлик дастурхони бўлди.

Мазкур ифторлик тадбирида туман фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар бир дастурхон атрофида жам бўлиб, муборак ой баракасидан баҳраманд бўлдилар. Самимий ва илиқ муҳитда ўтган ушбу учрашув давомида иштирокчилар ўзаро мулоқот қилиб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз тараққиёти учун шукроналик изҳор этдилар.

Айниқса, нуронийлар томонидан қилинган дуолар тадбирга алоҳида файз бағишлади. Уларда юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровон ҳаёти, ёшларимизнинг порлоқ келажаги ҳамда ҳар бир хонадонга файз-у барака тилаб эзгу тилаклар билдирилди. Бундай давралар нафақат ифторлик қилиш, балки инсонлар қалбини яқинлаштириш, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Мамлакатимизда муборак Рамазон ойини муносиб нишонлаш, аҳоли ўртасида меҳр-оқибат ва саховат муҳитини кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бу каби хайрия тадбирлари Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросими кунида бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилгани ўзига хос рамзий маънога эга. Давлатимиз раҳбарининг мазкур очилиш маросимидаги нутқида таъкидланганидек, мамлакатимизнинг уч минг йиллик шонли тарихи ва бой маданиятининг, Янги Ўзбекистон имкониятларининг ёрқин кўзгуси бўлган ушбу бетакрор ва буюк мажмуанинг очилиши не-не аждодларимизнинг орзу-ниятлари, армонлари рўёбга чиққан унутилмас кун, чинакам илм-маърифат байрами бўлди.

Бу каби хайрли ишларнинг барчаси жамиятимизда инсон қадрини улуғлаш, тинчлик ва умуммиллий бирлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган инсонлар ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган бундай эзгу ташаббуслар халқимиз томонидан катта мамнуният билан қарши олинмоқда.

Амударё туманида ташкил этилган мазкур ифторлик дастурхони ҳам ана шундай хайрли ишлардан бири сифатида барчанинг қалбида илиқ таассурот қолдирди. Бир дастурхон атрофида йиғилган инсонлар ўзаро самимий суҳбатлар қуриб, Рамазон ойининг маънавий-руҳий файзидан баҳраманд бўлдилар.

Шубҳасиз, бундай эзгу тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик туйғуларини янада мустаҳкамлаб, халқимизни янада жипслаштиришга хизмат қилади. Рамазон ойининг файзи билан амалга оширилаётган ана шундай хайрли ишлар юртимизда инсон қадрини улуғлаш, эзгулик ва бағрикенглик муҳитини қарор топтириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026