12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Жамият 👁 353

“Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

“Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, кекса авлод вакилларига эҳтиром кўрсатиш, ёшларни миллий қадриятлар ва ҳаётий сабоқлар руҳида тарбиялашга қаратилган эзгу анъаналар изчил давом этмоқда. Айниқса, нуронийларнинг бой тажрибасини жамият тараққиётига дахлдор муҳим маънавий бойлик сифатида қадрлаш, уларнинг ҳаёт йўли ва ибратли фаолиятини ёш авлодга намуна қилиб кўрсатиш бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ана шундай маънавий-маърифий аҳамиятга эга тадбирлардан бири Амударё туманида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” бўлди.

Мазкур тадбир мазмун-моҳияти билан нафақат уч авлод — ёшлар, ўрта ва кекса авлод вакилларини бир даврада жамлагани, балки улар ўртасидаги маънавий боғлиқликни янада мустаҳкамлагани билан аҳамиятли бўлди. Учрашув давомида ҳаётнинг турли синовларидан ўтган, меҳнат ва жамоат фаолиятида катта тажриба тўплаган нуронийлар билан ёшлар ўртасида самимий мулоқот майдони яратилди.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Турсунбой Абдижаббаров, жамғарманинг туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, шунингдек турли соҳаларда фаолият юритиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий ривожига муносиб ҳисса қўшган, айни пайтда нафақада кексалик гаштини сураётган нуронийлар иштирок этдилар. Учрашувда фахрийлар ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти, юрт равнақи йўлида қилинган хизматлар ва бугунги тинч-осойишта ҳаётнинг қадри ҳақида фикр алмашдилар.

Айниқса, ёши улуғ фахрийларнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида айтган дил сўзлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Нуронийлар ҳар бир даврнинг ўз синови, ўз масъулияти бўлишини, бироқ ҳалол меҳнат, сабр, матонат ва ватанга садоқат инсонни ҳамиша юксакликка олиб чиқишини алоҳида таъкидладилар. Уларнинг самимий хотиралари, ҳаётий мисоллар билан бойитилган фикр-мулоҳазалари, айниқса ёшлар учун ўзига хос ҳаёт дарси бўлди.

Учрашув давомида туманда давлат органларида, жамоат ташкилотларида бир неча йиллар самарали меҳнат қилган Рустам Рўзметовга “Ардақлы нураный” кўкрак нишони топширилди. Бу эътироф унинг кўп йиллик самарали меҳнати, эл-юрт хизматидаги фидойилигига берилган муносиб баҳо бўлди.

Рустам Рўзметов меҳнат фаолиятининг илк йилларида туманимиздаги 30-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик туман ижроия қўмитасида фаолият юритган. 1991-1996 йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Амударё тумани Кенгаши котиби, биринчи котиби лавозимларида, 1996-2004 йилларда эса туман ҳокимлигида ҳокимнинг биринчи ўринбосаригача бўлган лавозимларда сидқидилдан меҳнат қилган. Унинг айниқса “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси раиси сифатида маҳаллани аҳолига чинакам хизмат кўрсатувчи халқчил тузилмага айлантириш борасидаги хизматлари алоҳида эътирофга сазовор.

Тадбир давомида, шунингдек, маҳалла ҳаётидаги самарали иштироки, ёш авлодни миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли меҳнати, шунингдек маҳаллада тинчлик, аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ нуронийлар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбир давомида кекса авлод вакилларининг жамият ҳаётидаги ўрни, уларнинг оила ва маҳалладаги ўрнак бўларли фаолияти, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилди. Қайд этилганидек, нуронийлар — маҳалланинг файзи, хонадонларнинг баракаси, ёшлар учун эса донишманд маслаҳатгўйдир. Шу боис уларга эҳтиром кўрсатиш, ҳолидан хабар олиш, ҳаётий тажрибасидан баҳраманд бўлиш халқимизга хос юксак қадриятлардан биридир.

Шу куни “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Турсунбой Абдижаббаров бошчилигидаги масъуллар туманнинг Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи Йўлдош Аллаберганов хонадонида ҳам бўлдилар. У ерда оила раҳбари билан самимий мулоқот ўтказилиб, унинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти, маҳалла ва туман тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшган Йўлдош Аллабергановга ҳам “Ардақлы нураный” кўкрак нишони топширилди.

Бу эътироф нуронийларнинг кўп йиллик ҳалол меҳнати, эл манфаати йўлидаги хизматлари ҳеч қачон унутилмаслиги, уларнинг ҳаёт йўли бугунги ва эртанги авлод учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолишини англатади. Зеро, юрт тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилган инсонларни қадрлаш — бу жамиятнинг ўз тарихи, ўз қадриятлари ва ўз келажагига бўлган ҳурматидир.

Шунингдек, шу маҳаллада истиқомат қилувчи 97 ёшли нуроний Қувват Абдураҳмонов ҳолидан ҳам хабар олинди. Муборак Рамазон ойи муносабати билан табаррук отахонга байрам совғалари топширилиб, дуолари олинди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик нуронийлар қалбидаги мамнуниятни янада ошириши, жамиятда меҳр-оқибат, ҳурмат ва инсонпарварлик муҳитини мустаҳкамлаши билан қимматлидир.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Амударё туманида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” тадбири авлодлар ўртасидаги маънавий кўприкни мустаҳкамлаш, нуронийларнинг бой ҳаёт тажрибасини эътироф этиш ва ёшларни шу руҳда тарбиялашга хизмат қилган муҳим маънавий тадбир бўлди. У нафақат кекса авлодга эҳтиром ифодаси, балки келажак эгалари 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026