12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Сиёсат 👁 1,285

Амударёда “Ёшлар куни” доирасида учрашувлар ўтказилди

Амударёда “Ёшлар куни” доирасида учрашувлар ўтказилди

Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Зеро, ҳар бир давлатнинг эртанги куни, тараққиёти ва фаровонлиги айнан ёш авлоднинг билимли, салоҳиятли ва ватанпарвар бўлиб вояга етишига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши, таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказган учрашуви давомида ҳам бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилди. Мазкур учрашувда илгари сурилган ташаббуслардан бири сифатида эндиликда ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Бу эса жойларда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқариш учун муҳим имконият яратмоқда.

Мазкур ташаббус ижроси доирасида 5-март куни Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги туман раҳбарлари Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 1-сон техникум фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида таълим масканида олиб борилаётган ўқув жараёнлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ёшларнинг қизиқишлари асосида ташкил этилган турли тўгараклар фаолияти ўрганилди.

Техникумда ёшларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ўқувчиларга замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун зарур шароитлар яратилгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилган спорт тўгараклари фаолияти ҳам кўздан кечирилди.

Хусусан, волейбол ҳамда миллий кураш тўгараклари машғулотлари билан танишиш жараёнида ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши, уларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди. Спорт билан мунтазам шуғулланиш ёшларнинг нафақат жисмонан чиниқиши, балки иродаси ва интилишларини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил экани таъкидланди.

Шунингдек, ташриф давомида ҳудуддаги 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашув аввалида мактабда таълим олаётган иқтидорли ёшларнинг ижодий ишлари ва санъат намуналари намойиш этилди.

Ёш ижодкорлар томонидан ижро этилган бетакрор куй-қўшиқлар, миллий чолғу асбобларида ижро этилган мусиқий композициялар ҳамда ёш рассомларнинг ранг-баранг ижод намуналари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Ёшларнинг санъатга бўлган қизиқиши, уларнинг истеъдоди ва ижодий салоҳияти барчани қувонтирди.

Шундан сўнг ёшлар билан самимий мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Учрашув давомида ёшлар томонидан бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, ер майдонлари ажратиш ҳамда касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан қатор мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Масъул раҳбарлар томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилиши таъкидланди. Айрим масалалар жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатлар ижроси бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда ёшларнинг билимли, ташаббускор ва фаол бўлиб вояга етиши мамлакатимиз тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шу боис жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Амударё туманида ташкил этилаётган бундай учрашув ва тадбирлар ёшларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда келажакда етук мутахассис, ватанпарвар инсонлар бўлиб етишишига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, бу каби учрашув ва очиқ мулоқотлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам изчил давом эттирилади. Бу эса ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар бир ёшнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига замин яратади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026