14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:44
Сиёсат 👁 1,131

Ёшлар куни – келажак пойдеворини мустаҳкамловчи муҳим қадам

Ёшлар куни – келажак пойдеворини мустаҳкамловчи муҳим қадам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган устувор вазифаларга мувофиқ, ҳар пайшанба куни юртимизда “Ёшлар куни” сифатида қатор амалий ишлар ташкил этилмоқда. Бу ташаббус замирида битта эзгу мақсад мужассам — ёшлар муаммоларини бевосита жойларда ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш.

Шу муносабат билан 26 февраль куни Қиличбой овулида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 февралдаги 60-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган хорижий тилларга ихтисослашган ўқув маркази фаолияти билан танишилди. Мазкур марказ ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши, айниқса, хорижий тилларни пухта ўрганиши орқали уларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугун Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган шароитлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорликни бошлаш учун имтиёзли кредитлар, спорт ва маданият масканларининг барпо этилиши — буларнинг барчаси ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши учун мустаҳкам замин яратмоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир тоифадаги ёки оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилгани эътиборга моликдир.

Ўқув марказида ана шундай тоифадаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокими Собир Хожаметов, туман хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи Бахтиёр Абраев, туман прокурори Баҳрам Машарипов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Тимур Дошумбаев иштирок этди.

Учрашув давомида 30 нафар ёшнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Жами 7 та мурожаатдан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 таси эса тегишли тартибда ижрога йўналтирилиб, назоратга олинди. Бу эса ёшлар билан ишлашда очиқлик, тезкорлик ва масъулият тамойиллари устувор эканини кўрсатади.

“Ёшлар куни” доирасидаги тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга ҳам қаратилди. Ҳудуддаги 83-сонли мактабда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу каби эътироф ва рағбат ёшларни янада катта марралар сари руҳлантиради, соғлом турмуш тарзини тарғиб этади.

Шунингдек, 15-сонли мактабда шашка ва шахмат бўйича мусобақалар ўтказилди. Интеллектуал спорт турлари ёшларнинг тафаккурини ўткирлаштириб, стратегик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради. Раҳбарлар спортчи ёшлар билан самимий суҳбат қуриб, уларнинг ютуқлари ва келгусидаги мақсадлари билан қизиқдилар.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини ёшлар ҳаётида яққол кўриш мумкин. Таълим, бандлик, тадбиркорлик, спорт ва маънавият йўналишларида яратилаётган имкониятлар ёшларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Зеро, ёшлар — мамлакатнинг стратегик ресурси, тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш ва салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида амалга оширилаётган ҳар бир ташаббус Янги Ўзбекистон келажагига қўйилган мустаҳкам пойдевордир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019