12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Жамият 👁 374

ИЧИМЛИК СУВИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА

ИЧИМЛИК СУВИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА

Ичимлик суви — нафақат ҳаёт манбаи, балки асраб-авайланиши лозим бўлган стратегик ресурсдир. Айниқса, иқлим ўзгариши ва сув танқислиги кучайиб бораётган бугунги шароитда ҳар бир томчи сувнинг қадри ошиб бормоқда. Шу боис сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, тизимга ўзбошимчалик билан уланишларнинг олдини олиш ҳамда соҳада қонун устуворлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Ичимлик сувидан қонунга хилоф равишда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасининг қўшма қарори қабул қилинган. Айни кунларда мазкур қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳамкорлик сув таъминоти тизимини муҳофаза қилиш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш ва аҳолига барқарор хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

Мазкур тадбирлар доирасида Амударё туманининг чекка ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тизимларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, тармоққа ноқонуний уланишларни аниқлашга қаратилган навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Хусусан, тумандаги Ўрта қалъа овули ҳамда Бўстон маҳалласи ҳудудларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида соҳадаги мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилмай, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олган фуқаролар аниқланди. Мутахассислар томонидан ҳолатлар жойида ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, сув таъминоти тизимига ноқонуний уланиш нафақат давлат манфаатларига зарар етказади, балки тармоқдаги босимнинг пасайишига, қувурларнинг шикастланишига ва масъулиятли истеъмолчиларга ҳам сув етказиб беришда узилишлар бўлишига сабаб бўлади.

Рейд давомида аниқланган ҳолатлар бўйича икки нафар фуқарога нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари қайд этилгани натижасида қонунбузарларга нисбатан жами 8 миллион 240 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Бу каби тадбирлар нафақат жазолаш, балки аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтиришни ҳам кўзда тутади. Шу сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари жойларда аҳоли ва истеъмолчилар билан учрашувлар ўтказиб, амалдаги қонунчилик талаблари ҳақида маълумотлар бермоқда. Учрашувларда фуқароларга ичимлик сувидан фойдаланишда шартномавий муносабатларга амал қилиш, ҳисоблагич асбобларини ўз вақтида ўрнатиш ва ноқонуний ҳаракатлардан тийилиш лозимлиги уқтирилмоқда. Зеро, сув таъминоти тизимининг барқарор ишлаши, келгуси авлодлар учун ҳам тоза ва етарли сув захираларини сақлаб қолиш ҳар биримизнинг масъулиятимизга бевосита боғлиқ.

Ҳудудларда назорат рейдлари изчил давом эттирилмоқда. Бу эса сув исрофгарчилигига чек қўйиш, соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026