14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 107

Амударё тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ

Амударё тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ

"ҒАЛЛАНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ  ВА ҲОСИЛНИ ПАРВАРИШЛАШ БОРАСИДА КЕЧИКТИРИБ  БЎЛМАЙДИГАН ВАЗИФАЛАР"
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа фидойилари ходимлари!

Республикамизда бошоқли дон экинларида 30 турдан ортиқ касаллик ва зараркунандалар зарар келтириши аниқланган бўлиб, шундан асосий 4 турдаги касаллик ва 6 турдаги зараркунандалар юқори иқтисодий ҳафли турлари ҳисобланади. Ушбу зараркунандаларга қарши курашилмаганда  ўртача 15-20% гача, иқлим шароити қулай келган йиллари эса 45-50% гача ҳосилни нобуд қилиши мумкин. Шу билан бирга етиштирилаётган дон сифатининг ёмонлашишга олиб келади.

 Натижада бундай доннинг озиқ-овқат саноати ва уруғлик учун яроқсиз бўлиб қолишига олиб келади. Республикамиз ғаллазорларида тарқалиб, зарари йил сайин ошиб бораётган асосий зараркунанда-ҳашаротлар сифатида, зарарли хасва, ғалла ширалари, буғдой трипси ва шилимшиқ қурт ҳисобланади. Бу зараркунандалар кейинги 4-5 йил давомида Республикамиз суғориладиган ғалла майдонларида тобора кенг тарқалиб етиштирилаётган доннинг сифати ва миқдорига сезиларли салбий таъсир қилмоқда.

Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ғалла бозорини эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини сақлашимизда бугунги кунда Сиз азиз ғаллакорлардан кузги буғдойни касалликлардан ўз вақтида, тизимли равишда ҳимоя қилишни тақозо этмоқда.

Бугунги мураккаб глобал иқтисодий ўсиш шароитда, озиқ-овқат хавфсизлиги дунё миқёсида долзарб масалага айланиб бораётган бир даврда, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, сифатли ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.

Шундай мураккаб паллада Сиз деҳқону-фермерлар томонидан ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан ёндошиб ишлашни давр тақозо этмоқда.

Амударё тумани бўйича 2026 йил ҳосили учун 4800 гектардан ортиқ суғориладиган майдонларга кузги бошоқли дон экинлари экилган.

Бугунги кунда, экилган ғалла жами 4800 га туплаш, (100%), фазасида ривожланмоқда.

Соҳа олим ва мутахассислари ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши раёсати аъзоларининг кузатувларига кўра бу йил барча ғалла майдонларда занг касаллиги биринчи навбатда ўғитламаган ва ривождан орқада қолган ғалла майдонларга кенг тарқалиши башорат қилинмоқда.

Кўп йиллик кузатувлар натижасида республикада кузги буғдойни етиштиришни таҳлил қилинди. Унга кўра, 1999, 2004, 2009, 2010, 2016, 2024 йилларда сариқ занг касаллиги учун эпифитотия йиллар, яъни сариқ занг касаллиги ўта авж олиб, мазкур йилларда 50-60 фоизгача, ҳатто 1999 йилда Сурхондарёда 100 фоизгача буғдой ҳосилдорлигини йўқотилишига сабаб бўлган.

Сариқ занг касаллигининг авж олишига асосий сабаб, ўша йиллари қиш ойлари илиқ ва серёғин келиб, кузги буғдой совуқли кунлар бўлмаганлиги учун “тиним даври”га кирмаган ва сариқ занг касаллиги жанубий вилоятларда январь, февраль ойларида, бошқа вилоятларда март ойида кучли ривожланганлиги сабабли, касалликни тўхташишнинг имкони бўлмаган.

Сариқ зангнинг кенг тарқалиши ва ривожланишига серёмғир ва очиқ ҳавонинг сурункали алмашиб туриши қулай шароит туғдиради. Юқори намгарчиликда унинг споралари ўса бошлайди, +2 даража ҳароратда эса ўсимлик тўқимасига киради.

Касалликнинг тез тарқалиши ва ривожланиши учун 10-15 даража илиқ ҳаво энг қулай вазият ҳисобланади. Кейинги йилларда қатор мамлакатларда мазкур касалликнинг бундан ҳам юқорироқ ҳароратларда ривожланишга мослашган экотиплари пайдо бўлди. Хатто айрим минтақаларда касаллик ўта кучайиб, эпифитотия шаклида тарқалмоқда.

Жорий йил ҳосили учун экилган ғалла (буғдой) “тиним даври”га кирмади. Қиш ойлари илиқ ва серёғин бўлганлиги сабабли, сариқ занг ривожланиши учун қулай шароит бўлмоқда.

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Шунинг учун, бугундан бошлаб барча ғаллачилик фермер томонидан буғдой парваришида занг касаллигига қарши “Бир ойлик зарбдор ойи” деб эълон қилиб, ушбу мавсумда қуйидаги ишларни амалга оширишни тавсия этамиз.

Биринчидан, ғаллани азотли ўғитлар билан баҳорги биринчи озиқлантириш гектарига 200-250 кг (физик ҳолда) беришни, ҳамда стимуляторлар сепишни ташкил этинг. Бунда, азотли ўғит ва стимуляторлар  буғдой ўсимлигини бақувватлаштиради ва  касалликка, зараркунанда ҳашоратларга чидамлиликни оширади.

Иккинчидан, сариқ занг касаллигига қарши курашиш учун қўлланиладиган фунгицидларни камида икки марта сепишга етадиган заҳирасини яратиш чораларини кўринг. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимлари билан биргаликда касаллик аломатларини аниқлаш бўйича мониторинг ишларини бошланг ва қаерда касаллик аломатлари пайдо бўлса, кимёвий кураш чораларини амалга оширинг.

Учинчидан, занг касаллиги кенг тарқалиб кетишини олдини олиш учун барча ғалла майдонларига бир марта тўлиқ кимёвий ишлов ўтказинг.

Бунда, буғдойда занг ва бошқа касалликларига қарши кимёвий кураш кузатув асосида ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисларини тавсияси билан амалга оширилиши ҳамда фунгицидлар самарадорлигини таъминлаш учун фунгицидларни тизимли равишда навбатлаб қўллаш лозим. Биринчи ишловда пропиконозол таъсир этувчи моддали препаратларни, иккинчи ишловда тебуконозол+пропиконозол ва учинчи ишлов пропиконозол+ циперконозол таъсир этувчиси бўлган препаратлардан бири билан ишлов бериш тавсия этилади. Препаратлар билан иккинчи ва учинчи ишловлар фақатгина касаллик белгилари кузатила бошлаганда ишлов бериш тавсия этилади.

Тўртинчидан, Республикамизда кўп йиллик кузатишларга кўра февраль ойида ғалла экинлари билан бирга ғалладош бегона ўтлар ривожланади ва уларга қарши феврал ойида ўртача ҳарорат +12-15 оС дан юқори бўлганда гербицидлар билан ишлов бериш катта самара беради. Шунинг учун, феврал ойининг унинчи ўн кунлиги ва март ойида ғалладош бегона ўтларга қарши кимёвий препаратлар сепишни ташкил этинг.

Бешинчидан, Ўсимликларни касалликлардан ҳимоялаш мақсадида фунгицидлар ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши инсектицидлар ва ўсимликлар ривожини тезлаштириш (қўшимча барг орқали озиқлантириш) мақсадида стимуляторлар заҳирасини яратиб кўйинг ва далада зарарли хасва ва бошқа зараркунандалар аниқланиши билан системали инсектоцидлар ва стимуляторлар билан профилактик ишлов ўтказинг.

 Карантин агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Agroko‘makchi” бепул мобил иловасидаги онлайн башорат тизимидан касалликлар, бегона ўтлар ва зараркундалар бўлимларида аниқлаб бериш имкониятларидан кенг фойдаланинг.

Азиз фермер ва деҳқонлар!

Президентимизнинг 2025 йил 9 декабрдаги “Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-370-сонли ҳамда 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–47-сонли қарорлари билан Сиз фермерларга катта имтиёз ва ваколатлар берилганлигини эсдан чиқарманг. Жумладан:

- 2026 йил ҳосилидан бошлаб ғаллани ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, уни белгиланган тартибда биржа савдолари ёки давлат ресурси учун реализация қилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади;

-2026 йил 1 октябрдан банк кредитларини олмасдан, ўз маблағлари ҳисобидан сув тежовчи технологияларни жумладан, ёмғирлатиб суғоришни  жорий қиладиган фермерлар учун субсидия ажратишнинг янги тизими жорий этилади: Яъни,

- ҳужжатлар ва шартномалар асосида субсидиянинг 50 фоизи олдиндан Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан ажратилади;

-технологиялар ўрнатилиб, ишга туширилгандан сўнг қолган 50 фоизи тўлаб берилиши сиз фермерларнинг ғалладан юқори ҳосил олишингизга замин яратилади.

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари!

Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоати, ғайрат ва матонатига кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтда амалга ошириладиган агротехник тадбирларга боғлиқлигини унутманг.

Ўз даромадингизни ошириш ҳамда мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!

Амударётумани фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019