12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Жамият 👁 549

АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР

АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР

Мамлакатимизда ҳар йили катта ҳурмат ва фахр билан нишонланадиган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида юртимиз бўйлаб ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан жойларда уюштирилаётган учрашувлар, маърузалар ва “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ёшларда Миллий Армиямизга бўлган ишонч ва ҳурматни янада оширишга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматни замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги Фармойиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 12 декабрдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Миллий Армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида 12 январь куни Амударё тумани ҳудудида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири ёшлар ҳаётида унутилмас воқеалардан бирига айланди.

Ушбу тадбирда тумандаги 1-, 31-, 36-, 38-, 55-, 56-, ва 87-сонли умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари, чақириққача ёшларни тайёрлаш фани раҳбарлари ҳамда мактабларда фаолият юритаётган “Ватан таянчи” отрядларининг фаол аъзолари иштирок этдилар. Бу эса тадбирнинг қамрови ва аҳамиятини янада оширди.

Учрашув аввалида Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шуҳрат Маматов ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг масъул ходимлари сўзга чиқиб, иштирокчиларни Ватан ҳимоячилари куни байрами ҳамда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги билан самимий табрикладилар. Улар ўз чиқишларида сўнгги йилларда Миллий Армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизмат шароитларини яхшилаш, замонавий техника ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш борасида қилинган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, мамлакатимиз чегараларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни сақлашда чегара қўшинларининг ўрни беқиёс экани, ҳарбий хизматнинг нафақат шарафли бурч, балки юксак масъулият экани таъкидланди. Ёшларга Ватан ҳимоячиси бўлиш учун жисмоний тайёргарлик билан бирга, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, қатъият, садоқат ва интизом ҳам муҳим экани уқтирилди.

Тадбир доирасида ўқувчилар учун ҳарбий қисм бўйлаб махсус саёҳат ташкил этилди. Ташриф давомида ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти, яратилган шарт-шароитлар, ётоқхона ва ўқув хоналари, спорт майдончалари билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси эса иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Замонавий жиҳозлар, махсус техника воситалари ёшларда ҳарбий соҳага нисбатан янада кучли қизиқиш пайдо бўлишига туртки берди.

Айниқса, “Ватан таянчи” отряди аъзолари ҳарбий хизматчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, чегарачи касбининг ўзига хос жиҳатлари, хизмат шартлари, қабул талаблари ҳамда ҳарбий таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумот олдилар. Офицер ва сержантлар ёшларнинг барча саволларига атрофлича жавоб бериб, уларни келажакда Ватанга сидқидилдан хизмат қилишга чорладилар.

Бундай “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, Миллий Армиямизга ҳурмат ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу учрашувлар орқали ёшлар ҳарбий хизматнинг мазмун-моҳиятини янада чуқур англаб, келажакда она юрт равнақи ва тинчлиги йўлида фидоий бўлишга илҳом оладилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026