14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:40
Жамият 👁 426

“ТЎЙ КОРТЕЖИ”ДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

“ТЎЙ КОРТЕЖИ”ДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳаёти ва соғлиғини турли кўнгилсиз ҳодисалардан асраш ички ишлар органлари ходимлари олдида турган энг устувор вазифалардан биридир. Афсуски, айрим ҳолларда хурсандчилик кунларида, хусусан, тўй маросимларида ўзини кўз-кўз қилиш, "шов-шув" кўтариш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган ҳайдовчилар ҳам учраб турибди. Амударё тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари айнан шундай ҳуқуқбузарликларга қарши қаратилди.

Яқинда ижимоий тармоқларда Амударё туманидаги тўйлардан бирида тасвирга олинган видеолавҳа тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеода "Malibu" русумидаги бир нечта автомашиналар гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, "Тўй сайли" баҳонасида кўчани тўлиқ эгаллаб олгани, бошқа ҳаракат иштирокчиларига қасддан халақит бериб, авариявий ва хавфли вазиятларни юзага келтиргани акс этган эди.

Бундай ҳолатлар нафақат йўл ҳаракати маданиятига зид, балки оддий йўловчилар, тез тиббий ёрдам машиналари ва бошқа зарур хизматларнинг ҳаракатига жиддий тўсиқ бўлиши билан ҳам хавотирлидир. Шу боис, Амударё тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан вазиятга тезкорлик билан муносабат билдирилиб, махсус рейд тадбири ташкил этилди.

Рейд давомида видеолавҳада акс этган ва жамоат тартибини бузган ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритилди. Гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузган, йўлларда сунъий тирбандлик ҳосил қилган ушбу фуқаролар бошқарувидаги "Malibu" ва бошқа русумдаги транспорт воситалари тўхтатилди.

Қонун барча учун баробар. Ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Улар бошқарувидаги автомашиналар эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу чора – бошқа ҳайдовчиларга, айниқса, ёшларга сабоқ бўлиши лозим.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, "кортеж" бўлиб, гуруҳ таркибида ҳаракатланиш йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқиш хавфини бир неча баробар оширади. Битта машинанинг кескин тўхташи ёки бошқарувни йўқотиши занжирли реакцияга сабаб бўлиб, оқибати аянчли якунланиши мумкин. Тўй – яхши ниятлар билан қилинадиган тадбир, уни фожиага айлантиришга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ушбу тадбир давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан фақат жазолаш эмас, балки профилактик тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бошқа ҳайдовчилар билан ўтказилган суҳбатларда йўлларда ўзаро ҳурмат, қоидаларга қатъий риоя қилиш ва йўл маданиятини сақлаш, гуруҳ бўлиб ҳаракатланишдан тийилиш лозимлиги тушунтирилди.

Йўлда ҳар бир қадам эҳтиёткорлик, ҳар бир ҳаракат масъулият билан амалга оширилиши лозим. Автомобиль рулига ўтирган инсон фақат ўз ҳаёти эмас, бошқаларнинг ҳам тақдири унинг ҳаракатларига боғлиқ эканини унутмаслиги керак. Чунки биргина бепарволик – бир умрнинг хазон бўлишига олиб келиши мумкин.

Амударё тумани Амударё тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган бундай назорат тадбирлари доимий равишда давом эттирилади. Мақсад – жарима ундириш эмас, балки йўллардаги тартибни сақлаш ва энг олий қадрият бўлган инсон ҳаётини асрашдир.

Шундай экан, барчамиз йўлларда масъулиятли бўлайлик, зеро, уйда бизни оиламиз ва яқинларимиз кутмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019