14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:25
Фан ва таълим 👁 243

“ИЛК РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ”: БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАСКАНИ

“ИЛК РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ”: БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАСКАНИ

Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, хусусан, мактабгача таълим тизими қамровини кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Зеро, боланинг дунёқараши, интеллектуал салоҳияти ва жамиятга мослашуви айнан мактабгача бўлган даврда шаклланади. Шу мақсадда Амударё туманида ҳам “Илк ривожланиш маркази” ташкил қилиниб, самарали фаолият юритмоқда.

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилди.

Юқоридаги қарорлар асосида 2025 йил 28 июль куни Амударё тумани ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, Манғит шаҳри Олмазор маҳалласи, "Баркамол авлод" шоҳ кўчаси 25-уй манзилида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги янги “Илк ривожланиш маркази” ташкил этилди.

“Илк ривожланиш маркази”нинг асосий вазифаси — шу кунга қадар боғчага бормаган, мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларга тенг имкониятлар яратишдан иборат. Бу марказ шунчаки болаларни вақтинчалик назорат қиладиган жой эмас. Бу ерда боланинг жамиятга ижтимоий мослашуви, тенгдошлари билан мулоқот қилиш кўникмаси шакллантирилади ва энг муҳими — улар мактаб таълимига тайёрланади. Марказ фаолияти ҳар бир боланинг ёши, индивидуал қобилиятлари ва ўзига хос эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, уларнинг ҳар томонлама камол топишини таъминлашга йўналтирилган.

Ҳудуднинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, марказ томонидан босқичма-босқич 240 нафар болажонларни қамраб олиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда марказда 4 та гуруҳ шакллантирилган бўлиб, уларда 10 нафар малакали педагог-тарбиячилар фаолият олиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига ҳамоҳанг равишда, марказга қабул жараёнида биринчи навбатда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига устуворлик берилмоқда. Бу эса ижтимоий адолат тамойилининг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Янги марказда таълим-тарбия жараёнлари икки хил инновацион модель асосида ташкил этилган бўлиб, бу ота-оналар ва болалар учун катта қулайлик яратади. “Ўйин гуруҳлари” 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Машғулотлар қисқа муддатли, яъни кунига 3 ярим - 4 соат давомида ташкил этилади. Бу вақт давомида болалар турли ривожлантирувчи ўйинлар орқали билим оладилар. Энг муҳими, тарбияланувчиларга енгил тамадди берилади ва барча хизматлар учун ота-оналардан бадал тўлови ундирилмайди. Бу — оила бюджетига сезиларли ёрдам деганидир.

“Махсус мактабгача таълим хизмати” модели алоҳида эътиборга лойиқ. Унда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган, алоҳида таълим эҳтиёжлари бор бўлган, яъни имконияти чекланган ёки саломатлигида муаммоси бор болалар қамраб олинади. Бунда педагоглар боланинг яшаш хонадонига борган ҳолда, индивидуал дастур асосида таълим-тарбия берадилар. Бу усул боланинг ўз уйидаги қулай муҳитда ривожланишига ва жамиятдан узилиб қолмаслигига хизмат қилади.

Амударё туманида фаолият юритаётган “Илк ривожланиш маркази” — келажагимиз эгалари бўлган болажонлар учун янги ҳаёт, янги имкониятлар эшигидир. Бу маскан нафақат болаларнинг сифатли таълим олишига, балки уларнинг соғлом ва баркамол инсон бўлиб вояга етишишига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019