12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Қишлоқ хўжалиги 👁 634

АМУДАРЁДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон замини азалдан қут-барака ўчоғи, деҳқонлари эса эл дастурхонининг бутунлиги учун тиним билмайдиган фидойи инсонлар сифатида қадрланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳар йили декабрь ойида мамлакатимизда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни"нинг кенг нишонланиши соҳа вакилларига кўрсатилаётган юксак эҳтиромнинг ёрқин намунасидир. Ана шундай кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият жорий йилнинг 24 декабрь куни Амударё туманида ҳам ҳукмрон бўлди. Туманнинг Қипчоқ овулида жойлашган муҳташам "Жайхун" тўйхонасида ташкил этилган тантанали байрам тадбири йил давомида далада тер тўккан миришкор деҳқонлар, чорвадорлар, сувчилар ва механизаторлар, аграр соҳа фидойилари шарафига бағишланди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Фермерлари кенгаши бўлим бошлиғи Меҳриддин Муҳаммадиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Анвар Жуманазаров, Жўқорғи Кенгеси Раисининг маслаҳатчиси Муратбай Абдиров ҳамда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовлар йиғилганларни касб байрами билан самимий муборакбод этдилар.

Мутасаддилар ўз нутқларида бугунги кунда юртимизда аграр соҳани модернизация қилиш, энг сўнгги инновацион технологияларни жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидладилар. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан айнан Қорақалпоғистон Республикаси учун қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар ҳудудда деҳқончилик маданиятини юксалтириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди.

Айтиш жоизки, якунланаётган 2025 йил Амударё тумани қишлоқ хўжалиги тарихида сермаҳсул йиллардан бири сифатида муҳрланди. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, туман меҳнаткашлари барча йўналишларда улкан зафарларни қўлга киритганига гувоҳ бўламиз.

2025 йил ҳосили учун тумандаги 348 та фермер хўжалиги томонидан 13 минг гектар майдонда ғўза парваришланди. Миришкорларимиз гектаридан ўртача 44 центнердан ҳосил олишни мақсад қилиб, қабул масканларига 57 минг 220 тонна "оқ олтин" топширишни режалаштирган эдилар. Омилкорлик ва тинимсиз меҳнат эвазига амалда 66 минг 250 тонна пахта хомашёси етиштирилиб, улкан хирмон бунёд этилди.

 

Ғаллачиликда ҳам натижалар қувонарли. Ризқ-рўзимиз бўлган буғдой етиштириш учун 270 та фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 4800 гектар ерга уруғ экилди. Режадаги 11 минг 130 тонна ўрнига омборларга 13 минг 768 тонна сифатли дон қабул қилиниб, дастурхонларимиз тўкинлиги таъминланди.

Шунингдек, "кумуш тола" ижодкорлари ҳам мавсумни ёруғ юз билан якунладилар. Туманда 4936 қути ипак қурти парваришланиб, режадаги 296 тонна ўрнига 296,1 тонна пилла ҳосили олинди.

Аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш – долзарб вазифа. Амударё туманида жами 1096 гектар боғ ва 66 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Эскирган ва ҳосилдорлиги паст бўлган 14 гектар боғ ва 4 гектар токзорлар ўрнида янгича ёндашув асосида ишлар ташкил этилди. 2025 йил дастурига кўра 90 гектар интенсив боғ ва 10 гектар токзор барпо этиш кўзда тутилган бўлса-да, амалда 126 гектар интенсив боғ ва 16 гектар янги токзорлар яратилди. Бу эса келажакда экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш имконини беради.

Халқимиз дастурхонини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида чорвачилик тармоғида ҳам ижобий ўсиш суръатлари кузатилди. Тумандаги 53 та чорвачилик субъекти ва аҳоли хонадонларидаги саъй-ҳаракатлар натижасида йирик шохли қорамоллар бош сони 175,6 мингга етиб, ўтган йилга нисбатан 100,7 фоизга ўсди. Шундан сигирлар сони 48,9 минг бошни ташкил этди.

Натижада, гўшт етиштириш ҳажми 11,9 минг тоннага, сут етиштириш ҳажми эса 39 минг 227 тоннага етказилди. Эътиборли жиҳати, қишлоқ хўжалиги корхоналарида гўшт етиштириш ўтган йилга нисбатан қарийб 18 фоизга, сут ишлаб соғиб олиш ҳажми эса қарийб 20 фоизга ошди.

Чорвачиликнинг бошқа тармоқларида ҳам рақамлар ўсишни кўрсатмоқда. Жумладан, қўй ва эчкичиликда майда шохли моллар сони 113,4 минг бошга етказилди. Тумандаги 9 та паррандачилик субъекти ва аҳоли хонадонларида парваришланаётган паррандалар сони 1 млн 170 минг бошдан ошди. Йил давомида 48 миллиондан зиёд тухум етиштирилди.

Асаларичилик йўналишида эса 3 та ихтисослашган субъект ва ҳаваскорлар асаларичилар томонидан 176,3 тонна асал йиғиб олинди.

Энг катта ўсиш суръатларидан бири балиқчилик соҳасида қайд этилди. 84 та балиқчилик хўжалиги томонидан 2071 тонна балиқ овланиб, ўтган йилги кўрсаткич 124,1 фоизга бажарилди. Айниқса, фермер хўжаликлари балиқ етиштиришни 2,3 баробарга оширгани таҳсинга лойиқ.

Соҳани ривожлантириш фақат рақамларни ошириш эмас, балки наслчиликни яхшилаш ва инвестицияларни жалб қилиш билан ҳам ўлчанади. 2025 йилги туман дастурига асосан умумий қиймати 138 млрд 510 млн сўмлик 17 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилди.

Хусусан, наслчиликни яхшилаш мақсадида "O‘rta-qala chorva mollari" ва "Авазбек Ғайрат" масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда "Илҳом Шоҳрух" фермер хўжалиги томонидан Россия Федерацияси, жумладан Доғистон Республикасидан жами 1000 дан ортиқ зотдор қорамоллар олиб келинди. Шунингдек, рақамлаштириш жараёнида 50 та хўжаликдаги 4 мингдан ортиқ қорамоллар идентификация қилиниб, "Chinor" ягона электрон базасига киритилди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табригидаги муҳим фикрларни яна бир бор ёдга олдилар: глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун фақат замонавий билим, тажриба ва инновацион ёндашув зарур.

Байрамнинг энг ҳаяжонли қисмида фидокорона меҳнати билан барчага ўрнак бўлаётган соҳа илғорлари тақдирланди. Жами 170 нафар аграр соҳа вакилига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Уларнинг сафида 15 нафар фермернинг "Илғор фермер" кўкрак нишони билан мукофотлангани уларнинг машаққатли меҳнатига берилган юксак баҳо бўлди.

"Жайхун" тўйхонасида янграган куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Амударёлик деҳқонларнинг бугунги ютуқлари эртанги кун учун мустаҳкам пойдевор бўлиб, элимиз дастурхони тўкинлиги ва юртимиз фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ғуломжон Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026