14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:24
Жамият 👁 513

БЎЗЁПЛИКЛАРГА ЯХШИЛИК УЛАШАЁТГАН ИЖТИМОИЙ ХОДИМ

БЎЗЁПЛИКЛАРГА ЯХШИЛИК УЛАШАЁТГАН ИЖТИМОИЙ ХОДИМ

Амударё туманининг Бўзёп овулида 1071 та хонадонни қамраб олган 1707 та оилада салкам 5800 нафарга яқин турли миллатга мансуб аҳоли истиқомат қилади. Бўзёпликлар учун бир-бирининг муаммоларига елка тутиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш азалий қадрият ҳисобланади. Айнан мана шундай ҳамжиҳатлик муҳити туфайли комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим сифатида ўз фаолиятини бошлаган Шодурди Шаманов овул аҳолиси билан қисқа вақт ичида яқин муносабат ўрнатди ва самарали фаолият олиб бормоқда.

Унинг овул фуқаролар йиғини “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 12 тоифадаги фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Ижтимоий ходим энг аввало овулдаги ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тоифаси бўйича рўйхатга олинган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрди. Айнан шу тоифадаги 6 нафар фуқаронинг уйларига бориб ўрганилгач, уларга ассистент бириктирилиб, намунали ижтимоий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Унинг ташаббуси билан овул ҳудудидаги 124 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларга ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилиб, уларга маълум маънода ҳаётга жўшқин назар билан қарашларига имкон берувчи ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация техник воситалари олиб берилди. 13 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ўз имкониятларига яраша барқарор даромадли иш билан таъминландилар. 4 нафар ногиронлиги бўлган шахсга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан даволаниб, саломатлигини тиклашлари учун ёрдам кўрсатилди. 3 нафар фуқаро эса адаптив спортга жалб этилди.

Ота-оналари чет давлатларда, меҳнат муҳожирлигида бўлган ва яқин қариндошлари томонидан васийлик ва ҳомийликка олинган 2 нафар болани парваришлаётган оила ва уларнинг таълим-тарбияси ижтимоий ходим томонидан доимий назоратга олинган.

Овулдаги кам таъминланганлар тоифасига киритилган 78 та оила доимий эътиборда. Мазкур оилаларнинг барчасига моддий ёрдам ва болалар нафақаси тайинланган. Камбағаллик реестрига киритилган 50 та оилани эса камбағалликдан чиқариш борасида овулда фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Ижтимоий ходимнинг самарали фаолияти натижасида 139 та эҳтиёжманд оилаларга куз-қиш мавсуми учун бир марталик моддий ёрдам ажратилди. 9 та кам таъминланган оиланинг фарзандлари мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли равишда жойлаштирилди.

Шодурди Шамановнинг иш фаолиятида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳим ўрин тутади. Жорий йил давомида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари туфайли 4 нафар аёл-қизга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланди. Белгиланган тартиб-қоида асосида сўровнома ўтказилиб, уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунда ўз хизмат фаолияти билан бўзёпликларнинг энг яқин ва ишончли давлат хизматчисига айланган Шодурди Шамановнинг ҳар бир иш куни унга ишонган ҳамқишлоқлари ҳаётига доир муаммоларни ҳал этиш, уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш, қалбларида ҳаётсеварлик туйғуларини уйғотиш, яхшилик улашишга қаратилган хайрли тадбирлар билан ўтади. Зеро, инсонларга яхшилик улашиш зулматга нур бағишлаш билан баробардир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019