16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:17
Қишлоқ хўжалиги 👁 321

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб вазифалардан бирига айланган. Айниқса, экологик вазияти ўзига хос ва мураккаб бўлган Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалигини фақатгина илм-фан ютуқларига ва рақамли технологияларга асосланган ҳолда ривожлантириш ҳаётий зарурат ҳисобланади. Ана шундай стратегик мақсадларни кўзлаган ҳолда, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Қишлоқ хўжалигининг долзарб масалалари ва инновацион ечимлар” мавзусида нуфузли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман нафақат минтақа олимларини, балки жаҳоннинг етакчи аграр мутахассисларини ягона илмий платформада бирлаштиргани билан аҳамиятли бўлди. Тадбирда Япония, Қозоғистон, Туркия каби аграр соҳаси ривожланган давлатлардан ташриф буюрган етакчи профессорлар, халқаро экспертлар ҳамда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган таниқли олимлар иштирок этдилар.

Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси масъул раҳбарлари ва вакиллари ҳам қатнашиб, соҳадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида фикр билдирдилар.

Анжуманни Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори Бердияр Жоллибеков кириш сўзи билан очиб берди. Ректор ўз нутқида бугунги кунда институтда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг кучайтирилаётгани ҳақида тўхталди. Хусусан, институтнинг илмий салоҳияти, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва сўнгги йилларда олимлар томонидан яратилган янги навлар ҳамда технологиялар борасида эришилган натижалар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Конференция ўз ишини бешта асосий шўъбага бўлинган ҳолда давом эттирди. Бу эса соҳадаги муаммоларни чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш имконини берди. Биринчи шўъбада қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган умумий илмий ютуқлар, мавжуд тизимли муаммолар ва истиқбол режалари муҳокама қилинди. Иккинчи шўъба иштирокчилари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда чорвачилик соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига урғу бердилар. Наслчиликни яхшилаш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлди.

Учинчи шўъбада қишлоқ хўжалигининг драйвер йўналишларидан бўлган ипакчилик ва аквакултура соҳасидаги масалалар ва уларни ривожлантириш тамойиллари кўриб чиқилган бўлса, тўртинчи шўъба минтақа учун энг оғриқли мавзу – экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масалаларни ечишда замонавий ғоялар ва инновацион ечимларга бағишланди. Бешинчи шўъбада эса қишлоқ хўжалиги масалаларини ечишда ахборот технологиялари, аниқ ва табиий фанларнинг аҳамияти, “ақлли қишлоқ хўжалиги” тизимини жорий этиш масалалари таҳлил қилинди.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалигида сув тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш масаласи қизиғин мунозараларга сабаб бўлди. Халқаро олимлар томонидан томчилатиб суғориш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги бўйича тақдимотлар ўтказилди. Хусусан, Япония ва Туркия тажрибаси мисолида шўрланган ерларда деҳқончилик қилишнинг янги усуллари кўрсатиб берилди.

Институтнинг зооинженерия факультети томонидан ташкиллаштирилган мазкур конференция якунида қишлоқ хўжалиги тизимини модернизация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва бу борада халқаро ҳамда маҳаллий илмий муассасалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга институт маъмурияти томонидан эсдалик совғалари ва махсус сертификатлар топширилди. Ушбу анжуман Оролбўйи минтақасида аграр соҳани илм-фан асосида ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026