14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:43
Жамият 👁 403

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан коучинг-семинари ўтказилди

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан коучинг-семинари ўтказилди

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан Қиличбой овул фуқаролар йиғини биносида Қиличбой ҳудудидаги фаоллар иштирокида “Инсон – инсонга ёрдамчи” мавзусида коучинг-семинари ташкил этилди. Унда Қиличбой ҳудудидаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари массъуллари, аҳоли вакиллари ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази етакчи мутахассислари, овул ва маҳаллаларда фаолият олиб борувчи комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар иштирок этдилар.

Ушбу коучинг-семинарини ўтказишдан мақсад – ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда муаммоларни биргаликда ҳал этишдан иборатдир.

Маълумки, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ижтимоий хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича янги тизим яратилди. Бу янги тизим ўз навбатида маҳаллалардаги “Еттилик”нинг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва фуқароларга комплекс хизматлар ҳамда ёрдамлар кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтирди.

Маҳаллаларда ҳар бир йўналишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини аниқлаш ҳамда уларнинг муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича масъул ходимлар томонидан амалий ишлар йўлга қўйилди. 2024 йил апрель ойидан эътиборан маҳаллаларда ижтимоий ходим лавозими таъсис этилди. Ушбу ходимлар томонидан маҳаллалардаги 12 тоифа аҳоли қатламларига 104 турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Коучинг дастури давомида Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан фаолларга тегишли тушунтиришлар берилди. Жумладан, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар ҳақида марказнинг маҳаллада ижтимоий хизмат ташкил этиш шўбаси мудири Бахриддин Тўрабаев батафсил тушунча ва маълумотлар берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октабрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар бўйича марказнинг ижтимоий тўловлар шўбаси мудири Сирожиддин Жумабоев тадбир иштирокчиларига зарур тушунчалар тақдим этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия воситалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Қарори ва ногиронликни белгилаш тизимининг рақамлаштирилиши бўйича марказнинг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси мудири Муроджон Болтаевнинг маърузаси тингланди.

Бундан ташқари, қизғин савол-жавоблар билан давом этган тадбирда “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги масала юзасидан марказнинг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Жаҳонгир Холмуродов ҳам иштирокчиларга кенг тушунчалар бериб, уларни қизиқтирган саволлар юзасидан қимматли маълумотлар ҳам тақдим этди.

Коучинг тадбирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва ундан келиб чиқадиган вазифалар мазмун-моҳияти хусусида марказнинг катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбаси мудири Жўрабек Шерметов, Марказ психологи Юлдуз Султанова ҳамда марказнинг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт маслаҳатчиси Эргашали Бобожоновлар сўзга чиқиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган шахслар ҳамда психолог ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат ва ёрдамга муҳтож фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Коучинг-семинари сўнгида фаоллар томонидан берилган саволларга марказ ходимлари томонидан тўлиқ жавоблар берилди ва мазкур тадбирда фаол қатнашган иштирокчиларга Марказ томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур Коучинг-семинари ижтимоий ҳимоя бўйича Қиличбой ҳудудидаги овул ва маҳаллалар аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлигини, шу билан бирга ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар бўйича хабардорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019