12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:33
Жамият 👁 475

Амударё туманида меҳнат миграцияси бўйича семинар бўлиб ўтди

Амударё туманида меҳнат миграцияси бўйича семинар бўлиб ўтди

Амударё туман ҳокимлигида “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги бошқарма бошлиғи Шоҳруз Хакимов, агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Азамат Ачилов, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов ҳамда тумандаги 49 та “Маҳалла еттиликлари” ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Туман аҳолиси учун долзарб бўлган меҳнат миграцияси масалаларини ўрганиш, хавфсиз механизмларни янада мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг хориждаги ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинар жамоатчилик томонидан ҳам катта қизиқиш билан кузатилди.

Семинарда Миграция агентлигининг асосий йўналишлари батафсил тушунтирилди. Хусусан, меҳнат миграцияси жараёнларини самарали бошқариш, хорижда ишлаётган фуқароларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, чет элнинг нуфузли ташкилотлари билан вақтинчалик меҳнат фаолияти бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, хориждаги ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги механизмларни жорий этиш каби тамойиллар агентлик фаолиятининг асосий пойдеворини ташкил қилиши алоҳида таъкидланди.

Бугунги шиддатли даврда миграция жараёнларини қонунийлаштириш, ҳар бир фуқаронинг меҳнат фаолиятини хавфсиз ташкил этиш муҳим аҳамият касб этаётгани, бу борада давлат томонидан кенг кўламли тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Семинар давомида Миграция агентлиги томонидан амалга оширилаётган бандликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс жараёнлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Унга кўра хорижий мамлакатларда иш берувчилар билан шартномалар тузиш, ташқи меҳнат миграциясига чиқмоқчи бўлган фуқароларни аниқлаш ва рўйхатга олиш, уларни касбга ва чет тилларига ўқитиш, иш жараёнида мониторинг олиб бориш, фуқароларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш каби йўналишлар меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

Бу борада “Маҳалла еттиликлари”нинг фаол иштироки, хонадонларга кириб борилаётгани, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ишлари ҳам янги тизимнинг самарадорлигини оширмоқда.

Семинарда тақдим этилган рақамлар миграция соҳасида олиб борилаётган ишларнинг қамрови ва натижадорлигини яққол кўрсатиб берди.

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Миграция агентлиги томонидан 156 минг нафар фуқарога ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган, хориждаги иш берувчилар томонидан 1,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликлар ундирилиб, фуқароларга етказилган, 352 нафар ватандошнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари қайтариб олинган, 46,8 минг нафар фуқаро ижтимоий ёрдамлар билан таъминланган ҳамда 3,7 минг нафар фуқаро моддий ёрдам олган.

Бу натижалар меҳнат миграциясининг тартибга солинган, қонуний ва энг муҳими, хавфсиз бўлиши йўлида амалга оширилаётган изчил ишларнинг амалий тасдиғидир.

Семинарда таъкидлангандек, меҳнат миграциясини тўғри йўлга қўйиш — бу нафақат давлат органларининг вазифаси, балки “Маҳалла еттиликлари”дан тортиб, ҳар бир масъул ташкилотнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини талаб этади.

Амударёда ўтказилган мазкур учрашув ҳам халқ ва давлат ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг янада кучайишига, фуқароларнинг хориждаги меҳнат фаолиятини қонуний асосда ташкил этишига хизмат қилади. Семинарда билдирилган фикр ва таклифлар эса меҳнат миграциясининг янада хавфсиз, тартибли ва тизимли бўлишига мустаҳкам замин яратади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026