14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:21
Жамият 👁 308

“МЕН ОИЛАМНИ ПОРА ЭВАЗИГА БОҚМАЙМАН!” — ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАРГА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

“МЕН ОИЛАМНИ ПОРА ЭВАЗИГА БОҚМАЙМАН!” — ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАРГА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Коррупция — ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, бу иллат қайси соҳада илдиз отишидан қатъий назар, албатта инсон омили иштирокида содир бўлади. Хусусан, иқтисодий фаолиятга ўрнатилган турли хилдаги чекловлар, айниқса, амалдорларнинг кенг, фуқаролик назоратидан холи, қўл остидаги ходимларига нисбатан чекланмаган рухсат бериш ёки тақиқлаш ваколатлари порахўрликка замин яратади.

Коррупция универсал ҳодиса бўлиб, инсон ҳаётининг барча жабҳаларида чуқур илдиз отган. У ҳуқуқий-демократик жамият қуриш, мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилиш ва айниқса, аҳолининг камбағал қатламлари фаровонлигини ошириш борасидаги барча эзгу саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаради. Ҳозирги кунда бу иллат ҳар қандай жамиятнинг асосий ижтимоий муаммосига айланган.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда ва коррупцияга қарши курашишда ваколатли давлат органлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг ўзаро ҳамкорликда амалга ошираётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси томонидан молиялаштирилган "Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид" номли грант лойиҳаси доирасида лойиҳа координаторлари тумандаги давлат органлари ходимлари ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникалари шифокорлари билан учрашиб, кўргазмали тарғибот тадбири ўтказдилар.

Ушбу тарғибот тадбири Адлия бўлими ва Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникалари шифокорларининг коррупцияга қарши кураш бўйича фаоллигини ошириш ва улар билан эҳтимолий коррупция ва тамагирлик ҳолатларининг олдини олишга ҳисса қўшиш мақсадида ташкиллаштирилди.

Тадбирда лойиҳа координаторлари томонидан Амударё туман Адлия бўлими ва Давлат хизматлари маркази ходимларининг хизмат хоналарига, шунингдек, қишлоқ оилавий поликлиникалари шифокорларининг қабулхоналарига “Сизга хизмат қилиш менинг вазифам, илтимос, пора таклиф қилманг!”, “Мен оиламни пора эвазига боқмайман!”, “Мен коррупцияга қаршиман!” ёзувлари туширилган махсус лавҳалар жойлаштирилди.

Тадбир жараёнида лойиҳа координаторлари коррупциянинг оқибатлари ва унга миллий қонунчиликда белгиланган жазо турлари ҳақида маълумотлар бериб, давлат хизматчилари ва шифокорларни бу борада огоҳ бўлишга даъват этдилар. Шу билан бирга порахўрликка қарши кескин ва қатъий кураш олиб боришга чақирдилар.

Мазкур тарғибот-ташвиқот тадбири ҳам жамиятимизни коррупция иллатидан тозалашга қаратилган умуммиллий ҳаракат доирасида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019