12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:32
Жамият 👁 520

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Коррупция ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, бу иллат қайси соҳада илдиз отишидан қатъий назар, албатта инсон омили иштирокида содир бўлади. Хусусан, иқтисодий фаолиятга ўрнатилган турли хилдаги чекловлар, айниқса, амалдорларнинг кенг, фуқаролик назоратидан холи, қўл остидаги ходимларига нисбатан чекланмаган рухсат бериш ёки тақиқлаш ваколатлари порахўрликка замин яратади. Шу билан бирга йирик маблағларга эга бўлган ишбилармонлар даромадларини янада кўпайтириш мақсадида ҳамда рақобат майдонида алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун катта миқдордаги пора эвазига амалдорларни ўз ихтиёрларига бўйсундириб олишга интилишлари оқибатида давлат ва жамият учун жиддий зарар келтирувчи иқтисодий жиноятларни — уюшган коррупциявий ҳолатлар содир бўлади.

Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишда ва коррупцияга қарши курашишда энг фаол тарғиботчи сифатида жаҳон миқёсида, шу жумладан мамлакатимизда ҳам оммавий ахборот воситаларининг роли ошиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари вакиллари доимий равишда халқ орасига кириб бориб, фуқаролар онгида коррупция иллатига қарши муросасизлик туйғусини уйғотиш билан бирга жамиятдаги ижтимоий кайфиятни фаоллик билан ёритиб бормоқда.

Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси томонидан молиялаштирилган "Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид" номли грант лойиҳаси доирасида аҳоли кенг қатламлари иштирокида амалга оширилаётган учрашув ва давра суҳбатлари, очиқ ва ошкора мулоқот тарзидаги малакали ҳуқуқшуносларни жалб қилган ҳолда ташкиллаштирилаётган савол-жавоб тадбирлари коррупцияга қарши кураш борасидаги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш имконини бермоқда.

Лойиҳа координаторлари томонидан навбатдаги коррупцияга қарши кураш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбири Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида ўтказилди. Лойиҳа иш режасига асосан маҳалла ҳудудида жойлашган туман Ички ишлар бўлими, Солиқ инспекцияси, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи давлат хизматчилари ҳамда давлат хизматларидан фойдаланувчи фуқароларга коррупцияга қарши курашиш бўйича тарқатма воситалар, буклетлар ва плакатлар тарқатиш орқали аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга ҳисса қўшилди.

Тадбир жараёнида давлат хизматчилари ва давлат хизматларидан фойдаланувчилар "Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид" номли грант лойиҳаси координаторлари томонидан тақдим этилган тарғибот-ташвиқот воситалари билан танишиб, коррупция иллатига қарши кураш бўйича ўз фикрларини билдирдилар. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг коррупциядан холи, юксак тараққий этган давлат сифатида дунё миқёсида юқори нуфузга эга бўлиши учун коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик назорати ва ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидладилар.

Таҳририят томонидан амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ҳақиқатан ҳам аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириб, коррупциянинг олдини олишга, жамиятда ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026