12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 545

Фуқаролик жамияти ҳафталиги бошланиши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

Фуқаролик жамияти ҳафталиги бошланиши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

18 ноябрь куни Нукус шаҳрида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқелик – "Фуқаролик жамияти ҳафталиги"нинг бошланиши муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу йирик анжуман давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакат тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Тадбирда фуқаролик жамияти институтлари, маҳалла фаоллари, давлат ташкилотлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ўзаро ҳамкорликнинг янги қирраларини муҳокама қилдилар.

Тадбир ногиронлиги бўлган шахслар томонидан меҳр ва маҳорат билан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси, давлат гранти маблағлари ҳисобига амалга оширилган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар тақдимоти ҳамда ҳудуддаги миллий маданият марказларининг ранг-баранг чиқишларидан иборат кўргазма билан бошланди. Ушбу кўргазма нафақат ютуқлар намойиши, балки инклюзив жамият ва миллатларларо тотувликнинг ёрқин ифодасига айланди.

Тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Мурат Атамуратов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни "Фуқаролик жамияти ҳафталиги"нинг бошланиши билан самимий қутлади. У ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 124-сонли Фармони соҳа ривожида янги даврни бошлаб берганини алоҳида таъкидлади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, эндиликда ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтаси "Фуқаролик жамияти ҳафталиги" сифатида кенг нишонланиши белгиланган. Бу йилги тадбирлар республикамиз ҳудудларидан бошланиб, 1-5 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида якуний босқич билан давом этиши режалаштирилган. Ҳафталикнинг айнан Қорақалпоғистондан старт олиши ҳам бежиз эмас, чунки бугунги кунда ушбу ҳудудда фуқаролик жамияти институтлари фаол ва самарали иш олиб бормоқда.

Тадбир давомида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг бўлим бошлиғи Зуҳра Ибрагимова сўзга чиқиб, соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги рақамларга тўхталди. Таъкидланишича, биргина жорий йилнинг ўзида мамлакат миқёсида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга рекорд даражада – 1 триллион 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида давлат ижтимоий буюртмаси шаклида 2 та ва давлат гранти шаклида 19 та лойиҳа жами 3 миллиард 724 миллион сўм миқдорида молиялаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтда улардан 14 таси муваффақиятли якунланган. Бу рақамлар давлатнинг учинчи сектор ривожига бўлган жиддий эътиборидан далолат беради.

Маросимнинг давомида жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, долзарб муаммолар ечимида ташаббус кўрсатаётган бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Янграган куй-қўшиқларда дўстлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик ғоялари тараннум этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашилди.

Ҳафталик дастурига мувофиқ Адлия вазирлигида очиқ мулоқот, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форуми, турли мавзулардаги конференциялар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, имконияти чекланган шахсларнинг қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, спорт мусобақалари ва хайрия акциялари ташкил этилади.

Ушбу ҳафталик давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида самарали мулоқот механизмини йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ҳамда мамлакат тараққиёти учун хизмат қиладиган истиқболли ғояларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим платформа вазифасини ўтайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026