14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:22
Саломатлик 👁 318

ЭЛ-ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ВА ФАРОВОНЛИГИГА МУСТАҲКАМ САЛОМАТЛИК АСОСИДА ЭРИШИЛАДИ

ЭЛ-ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ВА ФАРОВОНЛИГИГА МУСТАҲКАМ САЛОМАТЛИК АСОСИДА ЭРИШИЛАДИ

Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари туманимиз аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, ўта юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда.

Бўлим таркибида жами 96 нафар ходим фаолият олиб боради, шундан 25 нафари олий, 39 нафари ўрта, 22 нафари кичик тиббий ходимлар ва 10 нафари бошқа техник ходимлардир.

Ташкилот уставига мувофиқ бўлим ўз фаолияти давомида объектларни жойлаштиришда, уларни қуриш ва эксплуатация қилишда аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олишга қаратилган огоҳлантирувчи санитария назоратини олиб боради. Жорий санитария назорати давомида атроф-муҳит мониторингини, очиқ сув ҳавзалари, атмосфера ҳавоси ва тупроқнинг ифлосланишининг олдини олиш чораларини кўради. Шунингдек, коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, болалар ва ўсмирлар муассасалари, умумий овқатланиш ва савдо-сотиқ объектлари ҳамда саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлим ходимлари томонидан назорат ишлари ўтказилади.

Муассасанинг мутахассислари томонидан 2025 йил давомида жорий санитария назорати ўтказиш мақсадида 901 та объект рўйхати шакллантирилган. “Хавфни таҳлил қилиш механизимини жорий қилиш” буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бўлимда махсус ахборот тизими асосида иш ташкил этилган. Рўйхатга олинган барча объектлар электрон базага киритилиб, хавф даражаси бўйича тоифаларга ажратилган. Уларнинг 102 таси юқори хавфли, 206 таси ўртача хавфли ва 206 таси хавф даражаси кам бўлган объектлар сифатида рўйхатга олинган.

2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида бўлим мутахассислари томонидан 106 марта режали текширишлар ўтказилди, жумладан, 25 та даволаш-профилактика муассасасида санитария назорати амалга оширилди.

Ўтказилаётган эпидемияга қарши чора-тадбирлар натижасида туманда ўта хавфли ва карантин касалликлари қайд қилинмади, бошқариладиган юқумли касалликлар тарқалишининг олди олинди.

2025 йилнинг 9 ойи давомида 2936 нафар чақалоқ туғилиб, улардан вирусли гепатит «В» га қарши 2934 бола, сил касаллигига қарши 2922 бола эмланди. Барча вакцина эмлаш пунктлари томонидан турли юқумли касалликларга қарши 6 ёшли ва ўсмир болаларни эмлаш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилди.

Ўтган давр мобайнида туман бўйича 144 та болалар ва ўсмирлар гигиенаси муассасасидан 81 тасида санитария назорати ўтказилди. Санитария-гигиена лабораториясига олинган озиқ-овқат намуналаридан 26 таси, ичимлик суви намунасидан 425 таси санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш мақсадида тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, бюджет ташкилотларида 106 та, маҳаллаларда 116 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, “E –mamuriy ish” тизимига киритилди ва айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари асосида маъмурий иш қўзғатилиб, жарималар ундирилди.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этишнинг янгича “Маҳаллабай” ишлаш тизими ташкил этилиб, аҳоли хонадонларининг санитария-гигиеник орасталигини таъминлаш ва аҳолининг санитария маданиятини ошириш борасида жамоатчилик билан ҳамкорликда мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Telegramда бўлимнинг канали ташкил этилиб, у орқали тизимдаги янгиликлар ҳамда юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар тўғрисидаги хабар ва мақолалар ёритиб берилмоқда. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли 2025 йил 9 ойи давомида аҳоли томонидан келиб тушган 12 та мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал этилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизимида амалга оширилиши лозим бўлган барча ишларни бўлим шифокорлари бундан кейин ҳам ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатлик асосида олиб бориб, зиммаларидаги аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдек шарафли вазифаларини сидқидилдан адо этадилар. Зеро, мақсадимиз ҳамиша эзгу — эл-юрт осойишталиги ва фаровонлигига ҳисса қўшиш. Осойишталик ва фаровонликка эса мустаҳкам саломатлик асосида эришилади.

Гулмурод БЕКИЕВ, Амударё туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019