16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 13:20
Жамият 👁 462

Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид

Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид

Коррупция — бугунги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши курашиш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳондаги деярли барча мамлакатлар сиёсатининг энг муҳим ва долзарб масалалари қаторидан жой олган. Коррупцияга қарши курашиш масаласи мамлакатимизда ҳам кечиктириб бўлмайдиган энг долзарб, муаммоли масалага айланган.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг муҳим бўғини сифатида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш орқали аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ОАВлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Айниқса, давлат ва жамоат ташкилотларида, кенг аҳоли қатлами орасида журналистлар томонидан ташкиллаштирилаётган учрашув ва давра суҳбатларида коррупциянинг маънавий устунларни емириши, иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаёт учун улкан хавф туғдириши тўғрисида тушунчалар берилаётгани фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлинмаси томонидан молиялаштирилган “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида ҳам ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда эҳтимолий коррупция ва таъмагирлик ҳолатларининг олдини олишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, лойиҳа координаторлари ваколатли давлат органлари ходимлари билан ҳамкорликда Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли бўлимларда фаолият олиб борувчи шифокорлар билан учрашиб, уларнинг хизмат хоналарига “Сизга хизмат қилиш — менинг вазифам, илтимос, пора таклиф қилманг!”, “Мен оиламни пора эвазига боқмайман!” “Мен коррупцияга қаршиман!” ёзувлари туширилган махсус лавҳаларни жойлаштирди.

Шифокорлар билан мулоқот жараёнида тиббиёт соҳасини коррупциядан холи тизимга айлантириш ҳар бир ходимнинг зиммасидаги масъулиятли вазифаси эканлигига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, грант лойиҳаси координаторлари Амударё тумани ҳокимлигида фаолият юритувчи давлат хизматчиларининг ҳам хизмат хоналарига ҳар бир фуқаро онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга хизмат қилувчи махсус ёзувли лавҳаларни жойлаштириб, ходимлар билан коррупция иллатига қарши кураш самарадорлигини ошириш юзасидан самимий мулоқотда бўлдилар. Лавҳаларга давлат хизматчиларини ҳалолликка чорловчи ёзувлар туширилган. Қолаверса, давлат хизматларидан фойдаланувчилар агар зарурат туғилса махсус QR кодни сканерлаб, коррупцияга қарши курашувчи ваколатли давлат органлари билан боғланишлари мумкин.

Амударё телевидениеси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасидаги бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари давлат органлари масъул ходимлари билан боғлиқ эҳтимолий коррупция ва таъмагирлик ҳолатларининг олдини олишга муносиб ҳисса қўшишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026