12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 560

"ДАЛАЛАР ЧЕТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ" МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

"ДАЛАЛАР ЧЕТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ" МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги йилларда ер юзида рўй бераётган иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар ва қурғоқчилик каби экологик вазиятнинг бузилиш ҳолатлари қишлоқ хўжалиги соҳасига жиддий таъсирини ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштириб бормоқда. Албатта, бу ҳолат Марказий Осиё минтақаси давлатлари, хусусан, бизнинг мамлакатимизга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда сўнгги бир йилда аграр тизимни янада ривожлантириш, соҳага сув ва энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш орқали юқори сифатли озиқ-овқат ва саноатбоп маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш мақсадида муҳтарам Президентимиз томонидан қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилиниб, бунинг натижасида жойларда улкан ютуқларга эришилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ далалар четларида, аҳолининг томорқа ерларида, кўп қаватли уйлар ёнида, маҳалла ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тартиби белгиланиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни экспортга йўналтириш вазифалари юкланган эди.

30 октябрь куни Амударё туманининг Тўлқин овули ҳудудидаги “Амат Тўраев” фермер хўжалиги даласида туман Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Боғдорчилик агентлиги туман бўлимлари ҳамкорлигида “Далалар четларидан самарали фойдаланиш истиқболлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда туманда фаолият олиб борувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда илғор томорқа ер эгалари, соҳа мутахассислари иштирок этишиб, соҳага татбиқ қилинаётган янгиликлар ва ўзгаришлар билан яқиндан танишдилар.

Семинарда мутахассислар томонидан ички фитосанитар сертификати далалар четларидан самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга бепул берилиши, Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан далалар четларига “in-vitro” усулида экилган мевали кўчатлар пайвандтагларини харид қилиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, яъни, ҳар бир мевали кўчат пайвандтаги учун 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман Фермерлар кенгаши ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими билан биргаликда далалар четларида, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда, томорқа ерларида, кўп қаватли уйлар атрофида, маҳалла ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи тузилгани маълум қилиниб, мазкур ишчи гуруҳ аъзоларининг вазифалари юзасидан батафсил маълумотлар ҳам берилди.

Семинарда иштирокчилар туман Фемерлар кенгаши ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими мутахассислари билан ўзаро фикр алмашдилар, шунингдек, тажрибали деҳқонлар томонидан амалга оширилаётган ишларни оммалаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар берилиб, келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026