12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Саломатлик 👁 496

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 52 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Мазкур муассасаларда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан болаларни соғлом овқатлантириш ҳолати ўрганилиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ белгиланган режавий-жадвал асосида ҳар ойда санитария назорати ўтказилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ҳамда овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Айни пайтда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари масъул ходимлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида назорат ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январдаги 1-сонли Қарори асосида тузилган “Бракераж комиссияси”нинг фаолияти ўрганилиб, тарбияланувчилар учун “Ягона мавсумий таомнома” асосида овқат тайёрланиши, овқат тайёрлаш технологиясига амал қилиш ҳолати кўздан кечирилмоқда. Қолаверса, муассасага келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва уларнинг омборхоналарда санитария-гигиена қоида ва меъёрлари талаблари асосида сақланиши, ишлатиш муддатига амал қилиниши, тарбияланувчиларнинг эрталабки фильтрдан ўтказилиб қабул қилиниши, тиббий хонанинг жиҳозланиши ва тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда болажонларнинг чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиши назорат қилинмоқда.

Навбатдаги назорат тадбирлари жорий йилнинг 30 октябрь санасида Чойкўл овули ҳудудида жойлашган 16- ва 36-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Бош Давлат Санитария врачининг тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирлари давомида тарбияланувчиларнинг юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга чалинишининг олдини олишга қаратилган ишлар ўрганилди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланиши, маиший ускуна ва анжомларнинг санитария-гигиена талабларига мослиги кўздан кечирилиб, тайёрланаётган таомларнинг қувватлилик даражаси ўрганилди. Бундан ташқари, овқат тайёрлашда кундалик таомномада кўрсатилган маҳсулотлардан тўлиқ, самарали ва сифатли фойдаланиш меъёрларига амал қилиш ҳолати ҳам назорат қилинди.

Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилиниб, мазкур мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларига келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли тавсиялар берилди. Болалар ўртасида юқумли паразитар касалликларнинг олдини олиш мақсадида тарбияланувчилар соҳа мутахассислари томонидан лаборатория-инструментал усулда текширувдан ҳам ўтказилди.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини хавфсиз ва соғлом овқатлантириш бўйича Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида назорат тадбирлари давом этмоқда.

Нигора Эшимова, Амударё тумани СЭО ва ЖСБ санитария-гигиена бўлими мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026