14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:25
Сиёсат 👁 716

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 14-сессияси ҳақида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 14-сессияси ҳақида ахборот

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида еттинчи чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 14-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси – туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига “17-Жумуртов” сайлов округидан депутат Бахрам Шермановни тайинлаш тўғрисидаги таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Кун тартибдаги “Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов ҳисобот берди.

Ҳисоботда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан мақбуллаштирилган маблағларни кўп қаватли турар жойлар ҳамда ижтимоий соҳа биноларини 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида доимий ишлашга тайёрлаш, шунингдек, ижтимоий турар жойларни таъмирлаш харажатлари учун туман Ободонлаштириш бошқармасига ўтказиб бериш тўғрисидаги таклиф илгари сурилди. Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги туман ҳудудида “Яшил боғ” ташкил этиш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баходир Эрназаров ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, тегишли идора-ташкилотлар билан ҳамкорликда туманнинг Хизр эли, Чойкўл, Дўстлик, Фаровон, Куюк кўпир овул ва маҳаллалари ҳудудидан жами 20,07 гектар ер майдонлари “Яшил боғ” яратиш учун танлаб олинган. Ушбу таклиф ҳам бир овоздан тасдиқланди.

Сессия мажлисида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан туман прокурори Баҳром Машарипов ахборот берди.

Ахборотда прокуратура томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни рўёбга чиқариш, ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори ижроси доирасида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг янги тизими жорий қилинди. Ўтган 2024 йилдаги 8 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва янгича ёндашув асосида профилактика ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида аниқ тадбирлар, масъул ижрочилар белгиланди ва “йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Амалга оширилган самарали ишлар натижасида ўтган давр мобайнида криминоген вазияти оғир маҳаллалар “қизил” тоифадан чиқарилди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган “Амударё туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Руслон Наримбетов ахборот берди.

Ахборотда келтирилишича, Амударё тумани ҳокимининг “Амударё туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарорига кўра, туманда 33 та муассаса, корхона ва ташкилотларда 77 та иш ўринларини банд қилиб қўйиш белгиланган.

Сессия мажлисида “Амударё тумани бўйича 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Бахтиёр Давеков ҳисобот берди. Депутатлар томонидан 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун қишлоқ хўжалиги корхоналари, аҳоли ва фермер хўжаликларининг сув олиш лимитлари тасдиқланди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан ҳисобот ва ахборотлар атрофлича муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди, саволларга жавоблар берилди ва фикр-мулоҳазалар тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 14- сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019