15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:41
Фан ва таълим 👁 408

Фаровон маҳалласида янги замонавий боғча биноси фойдаланишга топширилди

Фаровон маҳалласида янги замонавий боғча биноси фойдаланишга топширилди

Амударё туманининг Фаровон маҳалласи аҳли ҳаётида яна бир қувончли воқеа рўй берди — маҳаллада 90 ўринга мўлжалланган 55-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур таълим-тарбия маскани биноси давлатимиз раҳбарининг махсус қарори асосида, Ислом тараққиёт банки ва ОПEК халқаро тараққиёт ташкилоти иштирокида амалга оширилаётган йирик лойиҳа доирасида бунёд этилди. Қурилиш ишлари юқори сифат билан, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган тарзда “Замин қурилиш транс сервис” МЧЖ томонидан бажарилди.

Тантанали очилиш маросимида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Баҳрам Машарипов, туман ҳокими ўринбосарлари, соҳа масъуллари, қурувчилар, таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, фарзандларимизнинг таълим-тарбия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, ушбу замонавий боғча биносининг фойдаланишга топширилиши Фаровон маҳалласи аҳли учун катта қувонч ва ёш авлод тарбияси йўлида муҳим восита эканини қайд этди.

Тадбирда қурувчи ташкилот вакиллари томонидан боғча биносининг рамзий калити туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратовга тантанали равишда топширилди. Ялғаш Шомуратов ўз сўзида мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этишда кўмак ва эътибор кўрсатган мутасадди ташкилотлар ҳамда қурувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Тадбир мобайнида туман ҳокимлиги томонидан қурувчиларга миннатдорчилик тариқасида эсдалик совғалари топширилди. Бу уларнинг фидокорона меҳнатига бўлган юксак эътибор ва ҳурмат ифодаси бўлди. Шундан сўнг 40-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан тайёрланган ранг-баранг рақслар ва бадиий чиқишлар тадбирга янада байрамона руҳ бағишлаб, меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги маҳалла нуронийлари рамзий тасмани қирқиб, янги боғча биноси билан танишдилар. Отахонлар эзгу ниятлар билан дуога қўл очиб, бу бино болажонлар учун файзли маскан, илм-маърифат йўлида илҳом манбаи бўлишини тиладилар.

Янги таълим-тарбия масканида болажонлар учун барча зарур қулайликлар яратилган — ёруғ ва шинам, кенг хоналар, замонавий мебеллар, ўйин майдончаси ва ўқув-тарбиявий жиҳозлар билан таъминланган. Бу каби боғча биноларининг қурилиши ёш авлоднинг баркамол, билимли, ва юрт равнақига ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Амударё туманида таълим инфратузилмасини модернизация қилиш, ёш авлод таълим-тарбия олишлари учун замонавий шароитлар яратиш йўлида амалга оширилаётган бундай амалий ишлар – юртимиз келажагига сармоя, эртанги кунимизга ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026