12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Жамият 👁 503

БОБУР НОМЛИ ОФЙ "МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ" – АҲОЛИГА ЭНГ ЯҚИН КЎМАКДОШ

БОБУР НОМЛИ ОФЙ "МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ" – АҲОЛИГА ЭНГ ЯҚИН КЎМАКДОШ

Шаҳардагидан фарқли ўлароқ, қишлоқ ҳаётининг ўзига хос жиҳатлари бор: ҳамма бир-бирини яхши танийди, тўй-у маърака, оилавий маросимлар ҳамқишлоқлар иштирокисиз ўтмайди. Қишлоқ аҳли бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бир-биридан ўрганиб, билмаганларга ўргатиб яшашга одатланишган. Бобур номли овул Амударё туманининг аҳолиси зич ҳудудларидан бири бўлишига қарамай, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари устунлигиданми, қишлоқнинг у чети билан бу чеккасида истиқомат қилувчи кекса-ю ёш худди яқин қариндошлар каби аҳил ва иноқ яшашади.

Қишлоқда 906 та хонадон таркибидаги 1285 та оилада салкам 5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

БАНДЛИК ВА ТАДБИРКОРЛИК САМАРАСИ

Овул фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг пухта ўйланган режа асосидаги саъй-ҳаракатлари туфайли аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали хонадонларда қўшимча даромад манбаини яратиш, айниқса, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Фақат 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида 208 нафар норасмий банд бўлган фуқаролар ўзлари фаолият кўрсатиб келаётган йўналишлари бўйича ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилиб, зарур шарт-шароитлар яратиб берилди.

87 нафар фуқароларга умумий қиймати 1 млрд 204 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишларида ва оилавий тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларида амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада уларнинг барчаси чорвачилик, паррандачилик, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятларини бошладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган хатлов асосида 6 нафар фуқарога 550 млн сўмлик гаровсиз кредит маблағлари ажратилишида ёрдам кўрсатилди. Бу орқали 12 та янги иш ўринлари яратилиб, шунча фуқаро доимий даромад манбаига эга бўлдилар.

2025 йил давомида овулдаги 101 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий ва доимий иш ўринларига жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди. 21 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди.

Касб-ҳунар ўрганиш ва тадбиркорлик йўналишида ўқиш истагида бўлган 11 нафар фуқарога кўмаклашилиб, улар ҳам ўз оилаларига қўшимча даромад манбаларини яратдилар.

НАМУНАЛИ ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Овулда яшовчи Хуршид Рейимов ва унинг турмуш ўртоғи Турсуной Жумабоевалар “Маҳалла еттилиги”нинг беғараз ёрдами билан ўз томорқа ерида ихчамгина иссиқхона ташкил этиб, кўчат етиштиришни йўлга қўйишди ва оила учун етарли даромад манбаига эга бўлишди.

Яқиндагина ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Турсунбой Қулимбетов эса имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан замонавий мебель ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйди ва ўз яқинларини ҳам иш билан таъминлади.

Овул фуқаролар йиғини жамғармаси ҳисобидан аҳолига ер майдонларини ўз вақтида оқова сув билан таъминлаш учун суғориш асбоб-ускунаси олиб берилгани томорқа ер эгаларининг ердан унумли фойдаланишлари учун замин яратди. Овулдаги моҳир томорқачи Бекиммат Сафарбоев бу борада маҳалладошларига намуна бўлиб, унинг хонадони обод, ҳар бир қарич ери серҳосил, даромадга бой.

Нурпошша Юсупова эса имтиёзли кредит ҳисобига савдо-сотиқ йўналишида дўкон ташкил этиб, қишлоқ аҳолисининг арзимаган харид учун туман марказига бориб юришига эҳтиёж қолдирмади. Тикувчилик йўналишида фаолият юритаётган Иродахон Артиқова эса ўз ҳунари орқали доимий даромад манбаига эга бўлишдан ташқари, 6 нафар ёшларга ҳам чеварлик сир-асрорларини ўргатмоқда.

Овул ҳудудида бўш турган ер майдонларини махсус тизим орқали электрон савдога чиқариш орқали тадбиркорликни янада ривожлантириш чоралари ҳам кўрилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида иккита лот электрон савдоларга чиқарилиши натижасида аукцион ғолиблари мазкур ер майдонларида кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиб, ҳудудда тадбиркорлар сафи янада кенгайишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

“Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари туфайли Бобур номли овул марказий гузари, кўчалар ва аҳоли хонадонлари кун сайин ободонлашиб, аҳоли турмуш фаровонлиги тобора юксалиб бормоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026