12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:15
Жамият 👁 490

Нукусда чегарачилар ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови ўтказилди

Нукусда чегарачилар ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови ўтказилди

Бугун замонавий ҳарбий хизматчининг ҳушёр, зукко ва маънавий етук бўлиши давлат тинчлиги ва хавфсизлигини, чегаралар дахлсизлигини асрашда муҳим омил саналади. Шу боис ҳам мамлакатимизда чегарачиларнинг нафақат жанговар ва жисмоний тайёргарлигини, балки ижодий ва интеллектуал салоҳиятни оширишга қаратилган муҳим тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Иқтидорли ёш ҳарбий хизматчиларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, санъатга қизиқишини ошириш ва уларнинг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилаётгани фикримизнинг тасдиғидир.

10 октябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликдаги махсус дастур доирасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови ўтказилди.

Қорақалпоқ Давлат қўғирчоқ театри саҳнасида мамлакатимизнинг Шимоли-ғарбий сарҳадларини ҳимоя қилувчи жасур чегарачилар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда чегарачиларнинг зукколиги билан бир қаторда, уларнинг ҳазил-мутойибага мойиллиги ва ҳозиржавоблиги ҳам яққол намоён бўлди.

Мусобақанинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида, ҳакамлар ҳайъати таркибига "Қувноқлар ва зукколар" ассоциациясининг малакали вакиллари, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара Қўшинлари Қўмондонлигининг масъул вакиллари жалб этилиб, чиқишларни холисона баҳолаб бордилар.

Мазкур кўрик-танловда учта жамоа: "Қувноқ чегарачилар", "Хоразмликлар" ва "Назоратчи аскарлар" жамоалари иштирок этиб, муросасиз ва қизиқарли беллашув олиб бордилар. Жамоалар "Саломлашиш", "Савол-жавоб" ва "Мусиқий чиқиш" каби шартларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолашда мутойибаларнинг долзарблиги ва ёрқинлиги, мусобақа мавзусига мослиги, томошабоплиги ва иштирокчиларнинг юқори ижро маҳорати, шунингдек, саҳна маданиятига риоя этилиши ва тартиб-қоидаларга амал қилиш каби мезонларга қатъий амал қилинди.

Ҳазил-мутойибага бой бўлган мусобақада иштирокчи жамоалар ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилишди. Бу эзгу интилиш иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишининг ранг-баранглигини ва мазмундорлигини таъминлади, натижада тадбир томошабинларга кўтаринки руҳ ва унутилмас таассуротлар бағишлади.

Қизғин баҳслардан сўнг, ҳакамлар ҳайъатининг шаффоф ва оқилона баҳолаш натижаларига кўра, энг муносиблар сараланди.

Тадбир якунида ҳарбий қисм командири томонидан барча иштирокчиларга фахрий дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Танловнинг энг юқори поғонасини – фахрли биринчи ўринни эгаллаган "Назоратчи аскарлар" жамоаси эса "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг кўчма кубоги билан тақдирланди. Энг муҳими, "Назоратчи аскарлар" жамоаси ўз маҳорати ва зукколиги билан танловнинг Давлат хавфсизлик хизмати Чегара Қўшинлари миқёсида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчиларнинг хизматдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг руҳий тетиклигини ошириш ва аскарлар ўртасидаги жамоавий руҳни ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бундай ижодий мусобақалар орқали ҳарбий кадрларнинг креатив фикрлаш қобилияти янада ривожланиб, дунёқараши янада кенгаяди. Фурсатдан фойдаланиб, "Назоратчи аскарлар" жамоасига кўрик-танловнинг республика босқичида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026