12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Жамият 👁 433

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА АМУДАРЁ ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ЙИҒИЛИШ ВА САЙЁР СУД ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА АМУДАРЁ ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ЙИҒИЛИШ ВА САЙЁР СУД ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам коррупциявий ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш, уларга чек қўйиш, бу иллатнинг оқибатларини, шунингдек, коррупцияга имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш энг муҳим ва долзарб вазифа ҳисобланади.

Айниқса, бу жараёнда фаол аҳоли вакилларининг иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини уйғотиш коррупциянинг олдини олишга қаратилган вақт ва натижадорлик нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади. Шу боис аҳоли билан юзма-юз, ошкора ва очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар, сайёр суд мажлислари муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан амалга оширилаётган сайёр суд мажлислари, кенг аҳоли қатлами иштирокидаги ҳуқуқий саводхонлик бўйича давра суҳбатлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни туман Ички ишлар бўлими биносининг мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси Донахон Юсупова раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам коррупцияга қарши курашишда бу иллатни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, бу борада фуқаролар онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси вазифасини вақтинча бажарувчи Ансатбай Қаражанов, Дўстлик маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар иштирок этдилар.

Тергов судьяси вазифасини вақтинча бажарувчи Ансатбай Қаражанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари хусусида батафсил сўз юритди.

Шунингдек, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини, бу иллатга қарши курашишда аҳоли ва давлат хизматчилари ҳамжиҳатлик ва якдиллик билан ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлаб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг тушунчалар берди.

Сайёр суд мажлисида Амударё тумани Ички ишлар бўлими томонидан тақдим қилинган жами 18 та маъмурий иш очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, аҳоли вакиллари иштирокида кўриб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан тўпланган маъмурий иш материаллари атрофлича муҳокама этилди ҳамда ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан қонунда назарда тутилган жазолар тайинланиб, адолатли қарорлар қабул қилинди.

Сайёр суд мажлиси ҳамда суд муҳокамасининг бу каби ошкоралик принципи асосида ўтказилиши аҳолининг одил судлов тўғрисидаги ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган муҳим қадам ҳамда ислоҳотларнинг амалдаги натижасидир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026