12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:43
Фан ва таълим 👁 437

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР — ФАОЛИЯТИМИЗДАГИ ЮТУҚЛАРНИНГ БОШ ОМИЛИДИР

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР — ФАОЛИЯТИМИЗДАГИ ЮТУҚЛАРНИНГ БОШ ОМИЛИДИР

Мамлакатимизда мактаб­гача таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган бу жараёнлар чекка ҳудудларда ҳам ўз самарасини бермоқда. Бизнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган 7-сонли мактабгача таълим ташкилотимиз фаолияти мисолида ҳам ана шу ислоҳотларнинг амалдаги ифодасини яққол кўриш мумкин.

Муассасамиз 2010 йилда “Роҳат” номли мактабгача таълим муассасаси сифатида ташкил этилган. 2018 йилда боғча биноси тубдан реконст­рукция қилиниб, Амударё туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 7-сонли мактабгача таълим муассасаси деб номланди. Янги бино махсус лойиҳа асосида 70 ўринга мўлжаллаб қурилган икки қаватли иншоотдан иборат. Муассасанинг теварак-атрофи тўлиқ ўралган бўлиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш иш­лари мунтазам равишда олиб борилади. Бу эса болаларнинг хавфсиз ва соғлом муҳитда тарбияланишини таъ­­минламоқда.

Бугунги кунда 7-сонли давлат МТТда 200 нафарга яқин бола таълим-тарбия ол­моқда. 5 та асосий гуруҳ мав­жуд бўлиб, ҳар бир гуруҳда 25 нафардан жами 125 нафар бола тарбияланади. Шунингдек, 2 та мажбурий гуруҳда 25 нафардан, жами 50 нафар бола қамраб олинган. Болажонларга 35 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия беришмоқда. Шулардан 15 нафари тарбия­чилар ва 9 нафари ёрдамчи тарбиячилардир. Тарбиячиларнинг 6 нафари олий, 3 нафари эса тугалланмаган олий маълумотли кадрлардир.

Мактабгача таълим ташкилотимизнинг замонавий биносида 3 та гуруҳ учун хоналар, ошхона, тиббий хизмат бўлими, омборхона, мусиқа ва спорт хоналари, болалар майдончалари ва айвончалар, спорт майдончаси мавжуд. Шунингдек, экин майдончалари ҳам ташкил қилинган бўлиб, бу болаларнинг табиат билан яқин мулоқотда бўлишига имкон беради. Муассасамиз замонавий мебель жиҳозлари, телевизорлар билан таъминланган. Гуруҳларда 5 та ривожлантирувчи марказлар ҳамда “Маънавият” ва “Спорт” бурчаклари ташкиллаштирилган. Буларнинг барчаси болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши, уларнинг қизиқишларини уйғотиш ва ижодий қобили­ят­ларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Айни кунларда муассасамизда мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, мактабга тайёрлаш, сифатли ва соғлом овқатланишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Педагог ва тарбиячиларимиз болаларнинг нафақат билим олиши, балки ижтимоий кўникмаларни эгаллаши, жисмонан чиниқиши ва маънан юксалиши учун имкониятларини тўлиқ сафарбар қилган ҳолда фаолият юритмоқдалар. Замонавий ўқув дастурлари ва инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланаётган жамоамиз боғ­чамизни тумандаги намунали муассасалардан бирига ай­лантиришга интилмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, муассасамиз жамоаси ва барча ҳамкасбларимизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Юртимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларидаги азиз устоз ва мураббийларнинг, қадрли ҳамкасбларимизнинг мурғак болажонларни илм-фан оламига етаклаш, уларга дунёни танитишдек шарафли ва машаққатли фаолиятида куч-ғайрат тилайман!

Барно ХУДОЙБЕРГЕНОВА, 7-сонли МТТ мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026