12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Жамият 👁 388

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Биз коррупцияга қаршимиз!” номли ҳамда “Амударё телевидениеси” таҳририятининг “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳалари доирасида мазкур оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди.

Грант лойиҳаси иш режасига кўра давлат хизматларидан фойдаланувчиларга буклетлар ва флаерлар тарқатиш орқали улар онгида коррупция нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришга ҳисса қўшиш мақсадида лойиҳа координаторлари туманнинг Навоий ва Ойбек номли маҳаллаларида бўлдилар.

Тадбир аввалида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азамат Хидиров иштирокчиларга нафақат давлатимиз тараққиёти, балки ҳар бир инсон камолоти, оилалар фаровонлиги учун жиддий таҳдид бўлган коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда умуммиллий ҳаракатга айланганини таъкидлади ва маҳалла аҳлини ушбу иллатга қарши курашишда ҳамжиҳатликка чақирди.

Шундан сўнг лойиҳа координатори Робия Йўлдошева тадбир иштирокчиларига мазкур лойиҳаларнинг долзарблиги, лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари ва улардан кутилаётган ижобий натижалар хусусида сўз юритди.

Хусусан, лойиҳалар иш режаси доирасида умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Коррупциясиз жамият қурамиз!”, “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзуларидаги иншолар танловлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, давлат ва жамоат ташкилотларида ҳуқуқшунослар, депутатлар, имомлар ва нуронийлар иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари қамров даражаси кенглиги билан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ижобий самара бермоқда.

Фуқаролар билан мулоқот чоғида коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининггина эмас, балки ҳар бир биримизнинг зиммамизидаги бурч ва масъулият экани таъкидланди. Шу билан бирга, манфаатлар тўқнашуви, порахўрлик, алдов, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини ўзлаштириб олиш кўринишидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, бу каби жиноятларга жазо муқаррарлиги таъкидланди.

Лойиҳа координаторлари аҳоли хонадонларига ҳам ташриф буюриб, коррупцияга қарши тарғибот ишларини олиб бордилар. Мулоқот жараёнида иштирокчиларга давлат органларининг коррупцияга қарши курашувчи ваколатли тузилмаларининг “Ишонч телефонлари”, “Call марказлари” ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, коррупция ҳолатларига дуч келганда ушбу органлар мурожаат қилиш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, лойиҳа координаторлари маҳаллалар ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларига ҳам ташриф буюришиб, коррупция ҳолати юз беришининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишда жамоавий бирдамликни таъминлаш юзасидан муассаса ходимлари билан суҳбатлашдилар. Уларга, коррупция, манфаатлар тўқнашуви, фирибгарлик, таъмагирлик билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлган тақдирда зудлик билан давлат органларининг ваколатли тузилмаларига тегишли “Ишонч телефонлари” орқали хабар бериш зарурлиги, ҳар қандай вазиятда хабар берувчининг шахсий маълумотлари сир тутилиши тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Ўтказилган тадбирлар Навоий ва Ойбек номли маҳаллалар аҳолиси онгида коррупцияга нибатан муросасизлик туйғусини шакллантириш, бу иллатга қарши курашишда жамоавий бирдамликни таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ, Равшан БАҲРОМОВ, лойиҳа координаторлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026