16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 369

АМУДАРЁЛИК ЁҚУББОЙ АШИРОВ УРУҒЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА САНОАТЧИ ФЕРМЕРГА АЙЛАНДИ

АМУДАРЁЛИК ЁҚУББОЙ АШИРОВ УРУҒЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА САНОАТЧИ ФЕРМЕРГА АЙЛАНДИ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса, пахтачиликни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Ана шу мақсадга эришишнинг энг мақбул йўли — илғор инновацион агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш, қолаверса, илм-фан ютуқларидан, тадбиркорларнинг янги-янги ғояларидан самарали фойдаланишдир.

Пахтачилик мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири саналади ва бу соҳада катта малака, тажриба ва ўзига хос мактаб яратилган. Гарчи сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли пахта экиладиган майдонлар 15-16 фоизгача камайган бўлса-да, омилкор деҳқонларнинг соҳага инновацион ёндашувлари натижасида мамлакатимизда пахта ҳосилдорлиги камаймади. Аксинча, илм-фан ва янги инновацион агротехнологияларни қўллаш пахта уруғчилик тизимини такомиллаштириш, меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисобига ялпи пахта ҳосилини юқори кўрсаткичларга етказишга эришилмоқда.

Бу борада Амударё туманида ҳам ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Хусусан, ернинг маҳаллий шароитидан келиб чиқиб, турли касалликларга чидамли уруғлик маҳсулотларини танлаш ва экиш орқали пахтадан ҳар йили юқори ҳосил олишга эришилмоқда. Айниқса, тумандаги "Ёқуббой Аширов" фермер хўжалигида пахта ва ғалла уруғчилиги йўналишида юқори натижаларга эришилмоқда.

Ўз фаолиятини 2009 йилда бошлаган Ёқуббой Аширов раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалиги 114 гектар ер майдонида деҳқончилик қилади. Янгиликларга интилувчан ва ҳамиша ўз фаолиятига инновацион ғоя ва ташаббусларни жорий этиш орқали пахта ва ғалла уруғчилиги соҳасида юқори натижаларга эришиб келаётган фермер тумандаги уруғлик пахта ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун янада қулайликлар яратиш, шу билан бирга пахта ва ғалла ҳосилдорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Хитой Халқ Республикасида бўлиб, хитойлик уруғшунослар фаолияти билан яқиндан танишди.

Шу билан бирга давлатимиз томонидан тадбиркор ва ишбилармонлар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда 3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олди. Унга қўшимча 3 миллиард сўм ўз маблағи ҳисобига Хитой давлатидан пахта, ғалла ва бошқа донли экинлар уруғларини маҳаллий шароитда қайта ишлайдиган завод ускуналарини олиб келди ҳамда "Amu sara urug'lari" МЧЖ шаклидаги корхонага асос солди. Бу билан Ёқуббой Аширов саноатчи фермерга айланди.

Амударё туманида ягона бўлган мазкур уруғчилик корхонаси тумандаги фермер хўжаликлари учун сифатли уруғлик маҳсулотларини етказиб бериш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сифат ва самарадорликка эришишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Айни пайтда корхона жорий пахта йиғим-терим мавсуми олдидан тўлиқ қувват билан ишлашга шай қилиниб, уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликларидан янги пахта ҳосилини қабул қилиш ва қайта ишлаш, сара уруғларни ажратиб олишга тайёр қилиб қўйилди. Корхонанинг барча цехлари, айниқса, пахтадан сара уруғларни ажратиб олиш механизмлари бенуқсон ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Корхона ишчилари ва мутахассислари махсус тайёргарликдан ўтказилиб, уларга меҳнат қонунчилиги ва техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.

Биз ижодий жамоамиз билан корхонада бўлганимизда уруғлик сифатини назорат қилиш ускуналари, лаборатория жиҳозлари, пахтани қабул қилиш, тола сифати бўйича тоифаларга ажратишга қаратилган барча тадбирларни тез ва самарали амалга ошириш имконини берувчи технологиялар ишлаш учун шай ҳолатга келтирилганининг гувоҳи бўлдик. Бундан ҳам муҳими, мазкур корхонада фақат қишлоқ ёшлари меҳнат қилишиб, замонавий технологияларни маҳорат билан бошқаришмоқда.

— Барчаси муҳтарам Президентимизнинг биз —­ қорақалпоғистонлик тадбиркорларга қаратаётган юксак эътибор ва рағбатлари туфайли, — дейди Ёқуббой Аширов мамнуният билан. — Ана шу эътибор ва рағбат туфайли туманнинг энг чекка ҳудуди — Юқори қишлоқ маҳалласига саноатни олиб келдик, бир неча маҳалла ёшларининг доимий ва мавсумий иш билан бандлиги таъминланди.

Айни пайтда корхона меҳнат жамоаси ҳудуддаги уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликларидан дастлабки ҳосилни қабул қилиб олишга тараддуд кўришмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026