12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Жамият 👁 371

ПРОФИЛАКТИКА КУНИ: ПРОКУРАТУРА, ИИБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИДА ХАВФСИЗ МУҲИТ ЯРАТИЛМОҚДА

ПРОФИЛАКТИКА КУНИ: ПРОКУРАТУРА, ИИБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИДА ХАВФСИЗ МУҲИТ ЯРАТИЛМОҚДА

Юрт тинчлиги ва барқарор ривожи, аввало, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар самарасига боғлиқ. Мамлакатимизда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жазо муддатини ўтаб қайтган шахсларни жамиятга мослаштириш ва уларни қайта жиноят содир этишдан сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни профилактика куни сифатида белгиланиб, шу куни турли тарғибот ва тушунтириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Профилактика куни доирасида маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган семинарлар, турли профилактик назорат тадбирлари ва янги иш ўринларини яратишга доир амалий учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Амударё тумани Ички ишлар бўлими томонидан ҳам ташкиллаштирилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Баҳром Машарипов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Муҳаммедали Хожамуратов, ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, шунингдек, ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган ҳамда жазони ижро этиш масканларида жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар иштирок этдилар.

Юзма-юз очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ташкилотчилар ва масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, мазкур қарорда белгиланган вазифалар, хусусан, маҳаллаларда криминоген вазиятни бартараф этиш, пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаётган шахсларни тўғри йўлга йўналтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама, айниқса, ҳуқуқий йўналишда қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир давомида ўзаро фикр алмашувлар ҳам бўлди. Унга кўра, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Баҳром Машарипов, ИИБ бошлиғи, подполковник Муҳаммедали Хожамуратовлар маҳалла фаоллари, психологлар ва профилактика инспекторлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали ҳар бир фуқаронинг ҳолати индивидуал ўрганилиши лозимлигини таъкидладилар. Шу тарздаги ҳамкорлик натижасида амалга оширилган самарали ишлар бўйича мисоллар, маҳаллалар тажрибалари ва уларнинг аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Чиндан ҳам, бугунги кунда пробация ҳисобида турган шахсларга ҳаётини янгидан бошлаш, қилган хатоларидан хулоса чиқарган ҳолда меҳнат фаолияти билан банд бўлиш, таълим олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун давлат томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу эса уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига замин яратади.

Туман Ички ишлар бўлимининг Пробация гуруҳи аъзолари пробация ҳисобида жазо муддатларини ўтаётган шахслар билан мунтазам равишда учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал қилиш чораларини кўриб келмоқда. Жумладан, ишга жойлаштириш, касб-ҳунар ўргатиш, ижтимоий ёрдам ажратиш бўйича мурожаатлар мутасаддилар томонидан ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан юксак тутиладиган мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида инсон — давлат — жамият тамойили амалда ўз ифодасини топмоқда. Прокуратура, ИИБ ва Маҳалла ҳамкорлигида ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг тизимли ва таъсирчан ташкил этилиши эса фуқаролар манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026