16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:31
Фан ва таълим 👁 374

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ ИЛК ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЯНГРАДИ

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ ИЛК ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЯНГРАДИ

Бугун, 2 сентябрь куни юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида ҳаяжонли ва унутилмас саналардан бири — “Билимлар куни” байрами кенг нишонланиб, янги ўқув йилидаги "Биринчи қўнғироқ" садолари янгради. Бу сана нафақат ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, балки бутун халқимиз учун ҳам чинакам байрам, десак, муболаға бўлмайди. Зеро, билимга қўйилган ҳар бир қадам — келажак сари ташланган ишончли одимдир.

Амударё туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида ҳам ушбу улуғ кун тантанали тарзда, катта қувонч ва ҳаяжон билан нишонланди. Мактаб ҳовлиси байрамона безатилиб, ўқувчиларнинг беғубор қувончи, ота-оналарнинг фахрли нигоҳлари ва устозларнинг самимий табассумлари бир-бирига уйғунлашиб, байрам кайфиятини янада оширди.

Тадбирда Амударё туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов иштирок этиб, болажонларни янги ўқув йилининг бошланиши ҳамда “Билимлар куни” билан қизғин табрикладилар. Туман ҳокими ўз нутқида мактаб остонасига қадам қўйган кичкинтойларга ҳамда барча ўқувчиларга самимий тилакларини изҳор қилди.

Байрам тадбирида бошланғич синф ўқувчилари томонидан Ватан мадҳи тараннум қилинган куй-қўшиқлар янгради, саҳнада ранг-баранг рақслар ижро этилиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашилди. Уларнинг беғубор овозлари ва жўшқин рақслари барчанинг қалбига қувонч бағишлади.

Биринчи синф остонасига илк бор қадам босаётган кичкинтойларга муҳтарам Президентимизнинг эсдалик совғалари топширилиши болажонлар учун бир олам қувонч бағишлади. Кичкинтойларнинг юзида пайдо бўлган беғубор табассумлар — бу эзгу эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Шундан сўнг, янги ўқув йилининг илк қўнғироғи жаранглади. Қўнғироқ садоси илмга чанқоқ ўқувчилар қалбига қувонч бағишлаб, уларни янги марралар сари чорлади. Шу тариқа синфхоналарда дарс машғулотлари бошланди, билим олиш сари илк қадамлар қўйилди.

Шу куни туманимиз бўйлаб барча 86 та умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” кенг нишонланди. Сана муносабати билан туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги раҳбарлар туманнинг энг чекка ҳудуди бўлган Назархон овулидаги 3-сонли ҳамда 58-сонли мактабларга ташриф буюриб, болажонларни янги ўқув йили билан самимий табрикладилар.

Ташриф чоғида туман ҳокими мактаб маъмурияти ва ота-оналар билан яқиндан суҳбат қуриб, ўқувчиларнинг яхши ўқиб, билим олишлари учун яратилган шароитларни ўрганди. Туман ҳокими ўз табрик сўзида юртимизда таълим-тарбия ривожи йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг амалдаги ижроси, эришилаётган ютуқлар хусусида сўз юритди. Ўқувчиларга имкониятлардан самарали фойдаланиб, чуқур билим олиб, юксак мақсадларга интилиб, келгусида Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига тўла ишонишини билдирди.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда таълим-тарбия тизимини тубдан янгилаш, уни халқаро талабларга мос даражага олиб чиқиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичларда изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Замонавий мактаблар, болалар боғчалари ва олий таълим муассасалари бинолари қурилмоқда, мавжудлари эса капитал таъмирланиб, ўқувчилар учун барча шароитлар яратилмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўзида Амударё туманида инвестиция дастурига асосан Чойкўл овулидаги 59-сонли мактабда умумий қиймати 4 миллиард 687 миллион сўмлик қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 180 ўқувчи ўринли 2 қаватли ўқув биноси ва 12x24 метр ўлчамли спорт зали бунёд этилмоқда.

Шунингдек, 2025 йилги инвестиция дастури асосида Бўзёп овулидаги 68-сонли мактабга қиймати 5 миллиард 950 миллион сўмлик янги бинолар қурилмоқда. Лойиҳага кўра, 330 ўқувчи ўринли 3 қаватли ўқув биноси ва 12x24 метр ўлчамли спорт зали қурилиши жараёнлари юқори суръатларда давом этмоқда.

Барча умумий ўрта таълим мактаблари бинолари 2025-2026 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилиб, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан барча мактабларнинг синф хоналари тўлиқ косметик таъмирлангани ўқувчилар учун қулайликлар яратмоқда.

Соҳадаги бу ислоҳотларнинг барчаси ёш авлодни баркамол, юксак билимли, кенг дунёқарашли қилиб тарбиялашга, уларда Ватанга садоқат ҳиссини ва миллий ғурурни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Зеро, бугунги ўқувчи — эртанги етук мутахассис, илм-фан эгаси, халқимизнинг ёрқин келажагини бунёд этувчи инсондир.

2 сентябрь санаси бу фақат янги ўқув йилининг бошланиши эмас, эзгу орзулар, улкан мақсадлар сари йўл очувчи, қалбларда умид ва ишонч уйғотувчи байрамдир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026