14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:21
Саломатлик 👁 291

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигини халқимиз катта шодиёналар билан нишонлади. Меҳнат жамоаларида, жамоат ташкилотларида халқимиз томонидан 34 йил давомида эришилган ютуқлар, кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари, ўз иш фаолиятлари жараёнида юқори натижаларга эришаётган юртдошларимиз меҳнатлари эътироф этилиб, уларга байрам совғалари топширилди.

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасининг тантаналар залида Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туман марказий шифохонаси бўлимлари, Кўп тармоқли марказий поликлиника, Оилавий поликлиникалар ва Оилавий шифокорлик пунктлари ходимлари иштирокида ўтказилган Мустақилликнинг 34 йиллиги байрам тадбири бирлашма меҳнат жамоаси учун бир умр эсда қоларли даражада ёрқин таассуротларга бой бўлди ва Мустақилликнинг 34 йиллиги шодиёналари қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Шу куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари қўмитаси ташкил топганлигининг 120 йиллиги ҳам кенг нишонланди.

Тантанали байрам тадбирини Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шуҳрат Жуманиёзов очди ва барчани энг улуғ ва энг азиз байрам билан самимий табриклади. Шу билан бирга, Мустақиллик йилларида мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, беморлар ва шифокорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, соҳада олиб борилаётган катта бунёдкорлик ишлари, шу баробарида туманимиз тиббиёти соҳасидаги ўзгаришлар, янгиланишлар, тобора замонавий қиёфа касб этаётган тиббий иншоотлар, барча шароитларга эга, замон талаблари даражасида бунёд этилган тиббий муассасалар хусусида батафсил сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Бирлашма касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ибодулла Нуримбетов ва бошқалар Бирлашма ходимларини қўшалоқ байрам билан муборакбод этиб, узоқ йиллар ўзлари билан елкама-елка ишлаб, халқ саломатлигини сақлашдек эзгу вазифани адо этишда фидойилик намуналарини кўрсатган азиз устозлари билан боғлиқ хотираларни ёдга олдилар. Улар Бирлашма касаба уюшмаси томонидан инсон омилига кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбатдан мамнун эканликларини билдирдилар.

Шундан сўнг, Тиббиёт Бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ибодулла Нуримбетов тиббиёт ходимлари ўртасидаги спорт тарғиботи тадбирларида фаол иштирок этиш орқали фуқароларни “Саломатлик учун минг қадам”, “Саломатлик сайиллари” каби оммавий спорт тадбирларига жалб қилиш борасидаги хизматлари, шунингдек, тиббиёт ходимлари иштирокидаги турли спорт мусобақаларида қатнашиб, туман ва Қорақалпоғистон миқёсида фахрли ўринларни эгаллаган шифокор-спортчиларга Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғаларини топширди.

Жумладан, шифокорлар ўртасида шахмат спорти бўйича ўтказилган мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўрин, мазкур мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичида 3-ўрин ғолиби, Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг қулоқ, томоқ, бурун касалликлари бўйича шифокори Ж. Эримбетов, стол тенниси бўйича Қорақалпоғистонда 1-ўрин, Ўзбекистон миқёсида фахрли 2-ўринни эгаллаган бирлашма бош ҳисобчиси А. Йўлдошев, маҳоратли шахматчи ҳамшира Мафтуна Давлатбоева, шашка бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ғолиби Ҳамро Вафоев ва бошқалар, жами 25 нафар спортчи шифокорлар ва спорт тарғиботчилари муносиб рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, Тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимларининг жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига борадиган 90 нафар фарзандларига касаба уюшма қўмитаси томонидан ўқув анжомлари тўплами совға қилинди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг байрам шодиёналари кўтаринки руҳда давом этди. Унда 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг санъатсевар ёшлари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий концерт дастури намойиш этилди. Бири-биридан дилбар наволар, куй-қўшиқлар ижроси тадбир иштирокчилари қалбига олам-олам завқ бағишлади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019