12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Жамият 👁 399

ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 5 март санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” барча соҳаларда коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг асосий мезонларини белгилаб берди.

Мазкур “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, прокуратура органлари томонидан соҳага оид фаолият мувофиқлаштирилиб, мунтазам равишда назорат тадбирлари, кенг аҳоли қатламлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада Амударё туман прокуратураси томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Айниқса, туман прокурори Б. Машарипов раҳбарлигида идора ва ташкилотлар раҳбарлари, ишчи-ходимлари иштирокидаги коррупция ва таъмагирликнинг аянчли оқибатлари, унга нисбатан жазонинг муқаррарлиги бўйича ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари, туман ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилаётган кенг кўламли назорат ишлари аҳоли онгида коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини уйғотишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўтказилаётган тадбирларда прокуратура ходимлари томонидан коррупциявий ҳолатларнинг давлат ва жамият тараққиётига жиддий таҳдид, кишилар онгини заҳарловчи иллат эканлиги тўғрисидаги тарғибот ва ташвиқот варақалари ҳам тарқатилаётгани аҳолининг ҳуқуқий иммунитетини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.

Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Амударё тумани ҳудудидаги ҳарбий қисмда ҳам ўтказилиб, унда ҳарбий зобитлар, айни пайтда муддатли ҳарбий хизмат бурчларини ўтаётган аскарлар иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирида Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси Шаръяр Жолдасов мамлакатимизда тобора кенг миқёс касб этаётган коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги қонуний асослар ҳамда Президентимизнинг Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар хусусида батафсил маълумотлар берди.

Шу билан бирга, коррупциянинг энг кўп тарқалган кўринишларидан бири – манфаатлар тўқнашуви оқибатида юзага келаётган қонун бузилиш ва ҳуқуқ бузарлик ҳолатлари Амударё туманида ҳам кузатилаётгани, бунга жазонинг муқаррарлиги ҳақида сўз юритиб, коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг эмас, балки жамиятнинг барча аъзоларининг бурчи эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида коррупциянинг салбий оқибатлари ва унга нисбатан жазонинг муқаррарлиги ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. Видеоролик намойишидан сўнг тадбир иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар ҳамда барчани давлат ва жамият тараққиёти учун жиддий таҳдид, маънавиятимизни ичдан емирувчи иллат – коррупцияга қарши курашишда бирлашишга даъват этдилар.

Коррупцияга қарши муросасизлик руҳида ўтган тадбир давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳар бир ходимда хизмат интизоми ва масъулиятни кучайтириш, жамоатчилик билан доимий ҳамкорликда профилактик ишлар олиб бориш, ҳар қандай коррупциявий ҳолатнинг олдини олиш бўйича иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026