12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:42
Фан ва таълим 👁 464

ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика, информатика ва ахборот технологиялари, биология фанлари ўқитувчилари базасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 2 июлдаги буйруғига асосан Вазирлик тизимидаги барча умумтаълим мактабларининг ушбу фанлар ўқитувчилари ўртасида Республика олимпиадасининг туман босқичи ташкиллаштирилиб, муваффақиятли тарзда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 1-сонли мактаб биносида ҳам мазкур олимпиаданинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўқитувчилар олимпиадасида тумандаги 86 та умумий ўрта таълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактабдан жами 143 нафар, жумладан, математика фани бўйича 72 нафар, информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича 35 нафар, биология фани бўйича 36 нафар ўқитувчилар қатнашди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Фан олимпиадаси бўйича Иқтидорли болалар билан ишлаш сектор методисти Фазилат Зарифова, Амударё тумани Ихтисослаштирилган мактаб директори Отабек Йўлдошев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методистлари Райҳон Якубова, Ҳабибулла Давлетяров, олимпиада аудитория раҳбарлари, кузатувчилар иштирок этдилар.

Айтиш жоизки, назорат материаллари Агентлик ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилган бўлиб, олимпиаданинг ҳудудий ташкилий қўмитаси томонидан чоп этилган ва махфийлиги таъминланган ҳолда жойларга етказилган.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методистлари олимпиада иштирокчиларига жавоблар варақасини тўлдириш қоидалари, тест синовларини ўтказиш тартиби ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.

Икки кун давом этган олимпиаданинг туман босқичи юқори ишчанлик ва шаффофлик асосида ўтказилди.

Мазкур ўқитувчилар олимпиадасини ўтказишдан мақсад мамлакатимизда математика, информатика ва ахборот технологиялари, биология соҳаларида илм-фанни ривожлантириш, таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилар билимини янги сифат босқичига олиб чиқиш, жамиятда ўқитувчи мақоми ва нуфузини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда ўқитувчиларнинг ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини, доимий касбий ривожланишдаги талабчанлигини оширишдан иборатдир.

Олимпиаданинг туман босқичида ғолиб бўлган ўқитувчилар ҳудудий босқичда иштирок этадилар ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма оладилар. Ҳудудий босқич яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Райҳон Якубова, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026