12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:39
Жамият 👁 393

Туман Прокуратураси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда

Туман Прокуратураси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда

Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, унда мамлакатимизни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш, ҳар қандай кўринишдаги бюрократик тўсиқларга барҳам бериш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан, барча бўғинлардаги раҳбарлар олдига кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифалар юкланган эди. Унга кўра, белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида барча соҳаларда коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мезонларини ўзида мужассам этган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Ушбу “Йўл харитаси” асосида прокуратура органлари томонидан соҳага оид фаолият мувофиқлаштирилиб, кенг кўламда назорат тадбирлари ва тарғибот-ташвиқот ишлари самарали тарзда олиб борилмоқда.

Амударё тумани прокуратураси томонидан ҳам “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган кўргазмали-амалий тадбирлар ташкиллаштириш, бу тадбирларга кенг аҳоли вакиллари жалб этилмоқда.

Хусусан, туман прокуратураси томонидан очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилаётган назорат тадбирларида аниқланган коррупциявий ҳолатларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида туманнинг энг чекка ҳудудларидаги кенг аҳоли қатламлари ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

20 август куни Амударё тумани прокурори Баҳром Машарипов раҳбарлигида туман электр ва газ таъминоти корхоналари масъуллари ва ишчи-ходимлари иштирокида коррупциянинг олдини олиш бўйича ташкиллаштирилган тарғибот-ташвиқот тадбири ҳам мазкур “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

Тадбирда туман прокурори Баҳром Машарипов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун талабларига амал қилиниши ҳолати юзасидан олиб борилган текширувлар жараёнида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари учраётгани, бу каби салбий ҳолатларга қарши курашиш ҳар бир виждонли кишининг бурчи эканлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ 344 та ҳолат аниқланиб, улардан 224 тасига жарима жазолари қўлланилган. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларнинг асосий қисми маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ хўжалиги, ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, молия ва тиббиёт муассасалари ходимлари ҳисобига тўғри келади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар, афсуски, бизнинг туманимизда ҳам йўқ эмас.

Туман прокурори Баҳром Машарипов тадбир иштирокчиларини жамият учун жиддий хавф туғдирувчи коррупция иллатига қарши якдиллик билан курашишга даъват этди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари учун коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақидаги ҳужжатли видеоролик намойиш этилди. Тадбир давомида давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат интизоми ва масъулиятни кучайтириш, жамоатчилик билан ҳамкорликда профилактик ишлар олиб бориш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимларига зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026