13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 518

Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллиги ошмоқда

Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллиги ошмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяр экан, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлашда коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳим аҳамият касб этмоқда. Коррупция иллатининг ҳар қандай кўриниши нафақат жамият ривожига, балки давлатнинг халқаро нуфузига ҳам салбий таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда, унга қарши курашда давлат органлари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буб орадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган “Йўл-харитаси”да коррупцияга қарши курашда фаоллик кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини ўртасида танлов ташкил этиш ва ғолибларни маҳаллий бюджет ҳисобидан рағбатлантириш вазифаси кўзда тутилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш доирасида жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Прокуратураси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида онлайн тест танлови ташкил этилди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Коррупцияга қарши курашда фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари – адолатли жамият пойдевори" мавзусида ташкил қилинган танловнинг асосий мақсади учинчи сектор вакилларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини синовдан ўтказиш, уларнинг бу борадаги фаоллигини ошириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Танлов якунларига кўра, ўзларининг профессионал фаолияти, жамоатчиликни жалб қилишдаги самарадорлиги ва коррупцияга қарши тадбирлардаги фаол иштироки билан ажралиб турган 5 та нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб топилди. Уларнинг ҳар бири 1 млн сўмдан, жами 5 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг иш-режаси доирасида жамоатчилик назорати тадбирларида юқори фаоллик кўрсатган яна 5 та нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам эътироф этилиб, уларнинг ҳам ҳар бирига 1 млн сўмдан, жами 5 млн сўм пул мукофотларининг сертификатлари. Бу каби рағбатлантириш чоралари нодавлат нотижорат ташкилотларининг келгусидаги фаолияти учун муҳим туртки бўлиши шубҳасиз.

Жамоатчилик назоратини олиб боришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада кучайтириш, жойларда коррупция ҳолатларини комплекс ўрганиш ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар келгусида қонун лойиҳаларини тайёрлашда, ҳукумат қарорлари ва дастурларини ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Қорақалпоғистондаги ушбу ташаббус коррупцияга қарши курашда давлат ва фуқаролик жамияти ҳамкорлигининг ёрқин намунаси бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026