12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 381

Амударё туманида ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш ишлари сифатли амалга оширилмоқда

Амударё туманида ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш ишлари сифатли амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини замонавий стандартларга мослаштириш ва халқаро талабларга жавоб берадиган тизимни жорий этиш мақсадида 2025 йил 6 августда “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун мамлакатимиз чорвачилик соҳасида тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжат ҳисобланади ва иқтисодиётнинг муҳим тармоғини янги ривожланиш босқичига олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қонунинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган ҳамда кўпайтирилаётган барча ҳайвонларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ва рўйхатга олишдан иборат. Бу тизим орқали ҳар бир ҳайвоннинг келиб чиқиши, соғлиғи, махсулдорлиги ва ҳаракати ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин бўлади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш чорвачилик маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш, касалликларнинг тарқалишини олдини олиш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бу тизим фермерларга ўз қарамоғидаги ҳайвонларни самарали бошқариш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.

Қонун асосида Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. Ҳозирги кунга қадар туманда 10 минг 167 бош қорамол муваффақиятли идентификация қилинди. Бу рақам маҳаллий чорвачилик соҳасида қонуннинг қанчалик тез ва самарали амалга оширилаётганини кўрсатади.

Туманнинг Тўлқин овулида фаолият юритаётган “Илҳом Шоҳруҳ” фермер хўжалигида ҳам қорамолларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш ишлари сифатли тарзда бажарилди. Ушбу хўжалик Белорусь Республикасидан 98 бош “Лимузин” ва “Ангус” зотли сигирларни импорт қилган бўлиб, уларни амалдаги ветеринария-санитария талабларига риоя қилган ҳолда сифатли парвариш қилмоқда. Қорамоллар мунтазам равишда ветеринария кўригидан ўтказилаётгани ва эмлаш ишлари ўз вақтида амалга оширилаётгани уларнинг соғлом ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Бу тажриба бошқа фермер хўжаликлари учун намуна бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Айтиш жоизки, қонунга мувофиқ Қорамол, қўйлар, эчкилар ва туялар туғилганидан ўн тўрт кундан кейин, отлар туғилганидан тўрт ойдан кейин, итлар ва мушуклар эса туғилганидан уч ойдан кейин идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши лозим.

Сақлаш ёки кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ҳайвонлар эса олиб кирилган санадан эътиборан йигирма бир кундан кечиктирмай идентификация қилиниши керак. Ўзбекистон Республикасида сақланадиган ва кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган, нобуд бўлган ёки Республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда етти кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади.

Янги қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда чорвачилик соҳасининг ривожланишида муҳим қадам ҳисобланади. Бу тизим орқали маҳсулот сифатини ошириш, халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва фермерларнинг иқтисодий фаолиятини янада яхшилаш мумкин бўлади. Келажакда бу қонун асосида чорвачилик соҳасида рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши ва замонавий бошқарув тизимларининг яратилиши кўзда тутилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026