12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:38
Жамият 👁 456

Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Мамлакатда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, минтақавий брендларни яратиш, контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 июлдаги “Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 427-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

*   Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

*   Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

*   Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, лицензия ва сублицензия шартномаси интеллектуал мулк объектларига оид шартномалар ҳисобланади.

Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўрсатилади.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, лицензия ёки сублицензия шартномасини ёхуд лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар шартнома томонлари ёки уларнинг бири ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали берилади.

Лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза, агар шартноманинг бир тарафи томонидан берилганда, мазкур Регламентга 2-иловага ҳамда шартнома тарафлари томонидан берилганда, Регламентга 2.1-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза, агар шартноманинг бир тарафи томонидан берилганда, мазкур Регламентга 3-иловага ҳамда шартнома тарафлари томонидан берилганда, Регламентга 3.1-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.

Лицензия шартномасига томонлар, шартнома предмети, амал қилиш муддати ва ҳудуди, ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми билан боғлиқ киритилган ўзгартиришлар ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали амалга оширилади.

Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология бошқача ҳолат исботлангунга қадар ўзига хос деб эътироф этилади.

Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияга, агар бундай элементлар йиғиндиси Регламентнинг 6-банди талабларига тўлиқ мувофиқ бўлганда ҳуқуқий муҳофаза берилади.

Талабнома битта топологияга оид бўлиши лозим.

Базавий матрицавий кристалл топологиясини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома базавий матрицавий кристаллнинг топологиясига оид, шунингдек, унинг асосида амалга оширилган буюртма топологияга оид материаллардан иборат бўлиши мумкин.

Талабнома қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

*   интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда — ариза);

*   топологияни идентификацияловчи материаллар;

*   реферат;

*   топологиядан биринчи марта фойдаланиш санасини тасдиқловчи ҳужжат.

Аввал фойдаланилган топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ундан биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатда топширилади.

Бошқа тилда топширилган материалларнинг таржималари талабнома билан бир пайтда тақдим этилиши лозим.

Ариза ушбу Регламентга мувофиқ шаклда топширилади.

Аризанинг 21-кодли “Талабноманинг қайд рақами” ва 22-кодли “Талабноманинг келиб тушган санаси” графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.

Аризанинг 71-кодли “Талабнома берувчи” графасида талабнома берувчи тўғрисида маълумотлар (юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми) келтирилади. Бунда:

*   резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки турар жойи манзили;

*   норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда БИМТ СТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса);

*   гувоҳнома бир неча шахс номига сўралаётганда юқорида келтирилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида кўрсатилади.

Аризанинг 54-кодли “Интеграл микросхемалар топологиясининг номи” графасида топологиянинг номи ва муқобил номи (агар у мавжуд бўлса) келтирилади.

Аризанинг “Интеграл микросхемалар топологиясининг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар” графасида топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида зарурий библиографик маълумотлар рўйхати келтирилади.

Аризанинг “Интеграл микросхемалар топологиясидан биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи” графасида топологиядан биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи кўрсатилади.

Аризанинг “Интеграл микросхемалар топологиясидан биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгаси ҳақида маълумотлар” графасида талабнома берилган топологиядан биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгасининг исми (номи), жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилади.

Аризанинг “Интеграл микросхемалар топологиясини яратишда фойдаланилган илгари муҳофазага олинган топологиялар ҳақида маълумотлар” графасида талабнома берилган топологияни яратишда фойдаланилган, муҳофазага олинган топологиялар ҳақида зарурий библиографик маълумотлар келтирилади.

Аризанинг 98-кодли “Ёзишмалар учун манзил” графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида биттаси кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.

Аризанинг “Илова қилинган ҳужжатлар” графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.

Аризанинг 72-кодли “Муаллиф” графасида муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги кўрсатилади. Бунда:

*   резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ СТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди;

*   норезидентлар учун БИМТ СТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) қўшимча равишда кўрсатилиши лозим.

Топология ва унинг идентификациясини таъминловчи материаллар, шу жумладан, реферат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан депозитга қўйилади.

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишда:

*   резидентлар ваколатли органнинг махсус ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

*   норезидентлар давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.

Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.

Талабнома берганлик учун патент божи тўлови талабнома ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган (киритилган) санадан бошлаб уч ой муддатда амалга оширилиши керак.

Мазкур қарорга асосан товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш белгиланган.

Мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа географик объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган, унинг алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан мазкур географик объектга хос табиий шароитлар билан ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган номи товар келиб чиққан жой номи ҳисобланади.

Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўрсатилади.

Товар келиб чиққан жой номи мазкур географик объектда жойлашган, номи ўзлари ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун ишлатиладиган бир ёки бир неча юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар рўйхатдан ўтказишни сўраётган юридик ва жисмоний шахс томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали амалга оширилади.

Умида Сапарбаева Римбаевна, Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026