13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 442

Амударё туман прокуратураси томонидан “Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Амударё туман прокуратураси томонидан “Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. Хусусан, жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, соҳага оид ҳуқуқий билимларни кенг оммага етказиш, аҳоли, айниқса, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик, масъулият ва жавобгарлик ҳиссини шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Масаланинг долзарблиги шундаки, жуда кўп ҳолатларда оддий фуқаролар ўзларининг ҳуқуқий жиҳатдан билимсизлиги натижасида билиб-билмай алдов, фирибгарлик, товламачилик, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар қурбонига айланиб қолаётганидир. Шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан давлат хизматчилари, жамоат ташкилотлари масъуллари ва аҳоли вакиллари билан жойларга чиққан ҳолда тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилиб, бу тадбирларда барча ёш тоифасидаги фуқароларнинг иштироки таъминланмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Амударё туман электр таъминоти ва туман газ таъминоти корхоналарида ҳам ўтказилди. “Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар режаси асосида ташкил этилган мазкур тарғибот тадбирида туман электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари иштирок этди.

Тадбир ташкилотчилари дастлаб туман электр таъминоти корхонасида масъуллар, муҳандис-техник ходимлари ва ишчилари билан мулоқот ўтказдилар. Унда Амударё тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Шарьяр Жолдасов тадбир иштирокчиларига коррупциянинг жамият ва давлат ривожига салбий таъсири, унинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари хусусида батафсил маълумотлар берди. Шу билан бирга, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги муаммоли масалаларни пора олди-бердиси, таниш-билишчилик ёки ошна-оғайнигарчилик орқали ҳал этишга йўл қўймаслик тўғрисида зарур тушунчаларни етказди.

Тадбирда сўзга чиққан Амударё тумани электр таъминоти корхонаси масъуллари жамиятимизда энг кўп учрайдиган коррупциявий ҳолатлар ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ўз фикрларини билдириб, атрофлича муҳокама олиб бордилар. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик ҳақида ҳам кенг турда маълумотлар берилди. Унда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви, шаффофлик ва жавобгарликни таъминлашга оид муҳим нормалар ўз ифодасини топган.

Шу куни “Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!” шиори остида Амударё туман газ таъминоти корхонаси масъуллари, муҳандис-техник ходимлар ва ишчилари иштирокида ҳам давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда сўзга чиққан корхона раҳбари Жасур Еримбетов ва бошқалар жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш, давлат хизматчиларининг ҳалоллик ва масъулиятни ўз вазифаларининг устувор тамойилига айлантириши — юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Айтиш жоизки, ушбу иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳам фаол иштирок этмоқда. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва Амударё телевидениеси таҳририятлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Биз коррупцияга қаршимиз!”, “Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига таҳдид!” мавзуларидаги грант лойиҳалари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорликда амалга ошираётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Бу каби тарғибот-ташвиқот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти беқиёс. Чунки барча бўғинлардаги давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариши кўп жиҳатдан улар раҳбарлик қилаётган корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, қолаверса, оддий фуқароларнинг ҳам бу борада зарур ҳуқуқий билимга эга бўлишларига боғлиқ. Жамиятнинг барча бўғинларида фуқаролар онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш эса бугунги куннинг энг долзарб масаласидир.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026