12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Жамият 👁 413

Фаровон маҳалласи ёшлар етакчиси маҳалла ёшларига таянч бўлмоқда

Фаровон маҳалласи ёшлар етакчиси маҳалла ёшларига таянч бўлмоқда

Мамлакатимизда маҳалла институтини янада такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар натижасида маҳалла ёшлари етакчиси лавозимининг жорий этилиши ёшлар ҳаётига оид кўплаб муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишда ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига имконият яратмоқда.

Манғит шаҳрининг “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини, гарчи яқин йилларда янги аҳоли масканлари ҳисобига ташкил этилган бўлса-да, инфратузилмаси жадал ривожланиб бораётган, ҳақиқатан ҳам номига муносиб обод ва фаровон маҳаллалардан бири ҳисобланади. Бугун маҳалладаги 642 та хонадон таркибидаги 710 та оилада 2534 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 1551 нафаридан зиёди – 30 ёшгача бўлган ёшлар, шундан 891 нафари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган интилувчан ва изланувчан йигит-қизлардир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, маҳалла ёшлар етакчисининг фаолият кўлами, унинг ён дафтарида қайд этилган кундалик иш режалари салмоғи ҳам анча кенг қамровли.

Бугунги кунда маҳалла ёшларининг 48 нафари давлат секторида, 85 нафари хусусий секторда фаолият олиб боришади. 171 нафар ёшлар ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида шахсий даромад манбаига эга. 191 нафар ёш олий таълим муассасаларида, 28 нафари эса профессионал таълим муассасаларида таҳсил олади. Шунингдек, маҳалладаги умумтаълим мактабларида 167 нафар ўқувчи-ёш таълим олаётган бўлса, меҳнат муҳожирлигидан қайтган 19 нафар ёшларнинг ҳам турмуш тарзи ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши етакчининг доимий эътиборида.

2025 йилнинг илк кунлариданоқ ишсиз ёшларни банд қилиш бўйича амалга оширилган ишлар туфайли 6 нафар ёшларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида имтиёзли кредит ажратилиб, чорвачилик йўналишида ўзини-ўзи банд қилиш имконияти яратилди. Яна 4 нафар талаба-ёшнинг шартнома тўловлари “Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берилди. Шунингдек, 3 нафар ёшнинг замонавий касб-ҳунар бўйича ўқув курслари харажатлари ҳам қопланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган Фармон ва қарорлари асосида маҳалла ёшларидан Асадбек Ялғошевга темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш, Бону Тожимовага эса аёллар сартарошлиги, маникюр ва педикюр хизматлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 7 йиллик имтиёзли кредит ажратилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлигидан қайтган ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, жойларга чиқиб суҳбатлар ўтказилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни миллий-маънавий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маданият, санъат, спорт, китобхонлик ва ахборот технологиялари соҳаларига жалб этиш мақсадида таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, китобхонлик кечалари ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Бу эса ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириб, ўзларига ва келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги тадбирлар орқали маҳалладаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўзларининг қизиқиш ва интилишларини, иқтидорларини амалда намоён этишаётгани эътиборга муносиб. Натижада Фаровон маҳалласи ёшлари орасидан туманимиз спорт соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшадиган кўплаб спортчи-ёшлар етишиб чиқмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан яқинда тумандаги овул ва маҳаллалар ёш спотчилари иштирокида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган мини футбол мусобақаларида Фаровон маҳалласи мини футбол жамоаси туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, мазкур мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Маҳалла ёшлар етакчисининг ёшлар қалбига йўл топиш, шу орқали мавжуд муаммолар ечимини биргаликда излаш ва ўз вақтида бартараф этиш, ёшларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш каби амалий ишлари нафақат ёшлар ҳаётини ижобий томонга ўзгартиради, балки мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тарққиётини ҳам янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Фаровон маҳалласи ёшлар етакчиси Шоҳрух Рўзматовнинг ҳар бир иш куни мамлакатимиз ҳаётига дахлдор ана шундай интилишлар билан, ишчанлик руҳида ўтади. Унинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги бу саъй-ҳаракатлари маҳалла ёшлари камолотида ўз ифодасини топмоқда.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026