12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:40
Жамият 👁 442

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ": ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИКДАН – ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИК САРИ

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ": ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИКДАН – ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИК САРИ

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иш билан бандлигини таъминлаш орқали жамиятдаги ва оиладаги нуфузини мустаҳкамлаш, ўз ҳаётларидан рози яшашларини таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар туфайли бугунги аёллар маънавий-маърифий, иқтисодий-маданий ҳаётининг фаол иштирокчисига айланди.

Маълумки, 2022 йил 31 мартда “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилиниб, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланган эди.

Қарорга кўра, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ҳар бир аёл-қиз билан тизимли ишлаш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини рағбатлантириш орқали ижтимоий фаоллигини ошириш ҳудудлардаги Оила ва хотин-қизлар бўлимларининг биринчи галдаги вазифасига айланган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан илгари сурилган “Иқтисодий мустақилликдан ижтимоий фаровонлик сари” мавзусидаги ташаббус доирасидаги амалий чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида Амударё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан амалга оширилаётган манзилли ишлар туфайли эндиликда кўплаб аёл-қизлар ҳаётда ўз ўринларини топиб, нафақат ўзларининг, балки қийин вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож маҳалладошларининг ҳам доимий даромад манбаларига эга бўлишларига яқин кўмакчи бўлишмоқда.

Яқинда бўлим томонидан муқаддам “Аёллар дафтари” рўйхатида бўлган ва айни пайтда дафтардан чиқарилиб, ўзларининг тадбиркорлик йўналишларини йўлга қўйган ва оиласи учун доимий даромад манбаига эга бўлган хотин-қизларнинг фаолиятлари ўрганилди.

Ана шундай аёл-қизлардан бири Насиба Собирова Холимбег овулида истиқомат қилади. 2021 йилда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Насиба Собирова туман Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг қўллаб-қувватлови билан 10 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобига ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Тўғри, аввалига бироз қийинчиликлар бўлди, тадбиркорлигини бошлаш учун махсус хона ажратиш ва уни жиҳозлашда оила аъзолари ҳам унга яқиндан ёрдам беришди. Замонавий тикувчилик машинасини олиб келиб ўрнатгач, ишлари юришиб кетди. Айни пайтда у тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, оилавий корхона ташкил этди ва доимий даромад манбаига эга бўлишдан ташқари, жамиятнинг ижтимоий фаол аъзосига, атрофидагиларга ибрат ва намуна бўлиш даражасидаги тадбиркорга айланди.

Тошёп овулида истиқомат қилувчи Шаҳодат Юсупова ҳам 2025 йилнинг бошида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган эди. У ҳам мазкур дафтар рўйхатидан чиқиш ва мустақил равишда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида. У шу мақсадда 10 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига тикув машинаси сотиб олди ва тикувчилик йўналишида ишини бошлаб юборди. Айни кунда Шаҳодат Юсупова ҳамқишлоқларининг буюртмалари асосида чеварлик фаолиятини юритиб, мустақил равишда даромад топмоқда.

Феруза Тажибаева эса 33 млн. сўмлик имтиёзли банк кредити олиб, оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш орқали бир неча маҳалладошининг доимий бандлигини таъминлади.

Амударё туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан қўллаб-қувватланиб, “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқарилган ва айни пайтда тадбиркорлик фаолиятларини бошлаб, ўз маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга намуна бўлаётган бундай аёл-қизлар талайгина. Уларнинг аксарияти ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга чеварлик сирларини ўргатиш орқали ўз даромад манбаларини мустақил равишда яратишларида яқиндан ёрдам беришмоқда.

Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Оила масканида “Аёллар дафтари”га киритилган, тазйиқ ва зўравонликка учраган, турмуш муаммоларидан қийналган, ўз ҳаётидан норози аёл-қизлар учун психологик семинар-тренинг ҳам ташкил этилиб, олдин жуда бир қийин аҳволда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган, маълум муддатдан сўнг имтиёзли кредит маблағи олиб, ўзларининг тадбиркорлик йўналишларини бошлаган, бугунги кунда ибратли ишлари билан эл-юрт эътиборини қозонаётган аёл-қизлар, уларнинг қийинчиликларни енгиб ўтишдаги ҳаётий тажрибалари семинар-тренинг иштирокчиларига ибрат қилиб кўрсатилди.

Семинар-тренинг давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган, турмуш зиддиятларидан чарчаган ва ўзларининг ҳаётларидан норози аёл-қизлар билан малакали психологлар индивидуал асосда суҳбатлар олиб бордилар ва уларни қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.

Оиладаги тазйиқ ва зўравонликлар аёл учун ҳукм эмас. У давлат ва жамият ҳимоясида эканини унутмаслиги керак. Ўз навбатида “Аёллар дафтари” рўйхатида бўлиш — бу ўзини билган хотин-қизлар учун шу дафтар рўйхатида доимий қолиш, давлатнинг ижтимоий ҳимоясига кўз тикиб ўтириш дегани эмас. Аксинча, “Аёллар дафтари” орқали маълум даромад манбаига эга бўлган, молиявий мустақилликка эришган хотин-қизларни ижтимоий фаол шахсларга айлантириш Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг энг катта мақсади, давлатимиз ва жамиятимизнинг умидидир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026