12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Сиёсат 👁 723

"ДОЛЗАРБ 90 КУН" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМУДАРЁЛИК ЁШЛАРГА ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ "ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР" АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ

"ДОЛЗАРБ 90 КУН" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМУДАРЁЛИК ЁШЛАРГА ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ "ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР" АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ

Барчамизга маълумки, 2025 йил 15 май куни Президентимиз раҳбарлигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда таълимнинг барча босқичларига замонавий ёндашувларни жорий этиш, ёшлар тарбияси ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу видеоселектор  йиғилишида  Президентимиз  томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кун” дастури эълон қилиниб, мазкур дастур ёшларда ижтимоий фаолликни ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, маданий-маънавий савиясини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланиб, шу муносабат билан  ёзги таътил пайтида оромгоҳларда дам олаётган, "Баркамол авлод" болалар марказлари ҳамда ҳудудлардаги маданият муассасалари ҳузуридаги тўгаракларда шуғулланаётган турли ёш тоифасидаги ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, миллий-маънавий руҳдаги давра суҳбатлари, улар қалбида ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилувчи учрашувлар ўтказиш, бу учрашувларга Миллий армиямиз зобитларини, таниқли ёзувчи ва шоирларни, ўзларининг юксак билим ва қобилиятларини амалда намоён этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшларни  таклиф этиш уларнинг  ҳаётий тажрибаларини  кенг тарғиб қилиш  кўзда тутилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 июль санасида Амударё тумани Маданият маркази биносида туман ёшлари   иштирокида "Долзарб 90 кун" доирасида тарғибот ва ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Термиз шаҳрида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли "Ёш чегарачилар" ҳарбий академик лицейи директори Музаффар Норқобилов, ДХХ чегара қўшинларининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги ҳарбий қисмлари зобитлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев, "Ёш чегарачилар" ҳарбий академик лицейининг амударёлик намунали ўқувчиси Миржалол Маратов ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Термиз шаҳрида жойлашган "Ёш чегарачилар" ҳарбий академик лицейи директори Музаффар Норқобилов ва бошқалар қаердаки ватанпарварлик, халқпарварлик, миллатлараро тотувлик туйғулари кучли бўлса, ўша жамият ҳар томонлама равнақ топишини, ҳеч қандай ташқи таъсирлар бу маънавий бирликка путур етказмаслигини алоҳида таъкидладилар. Шу билан бирга, ёшларни илм олишга, касб-ҳунар ўрганишга даъват этдилар. Айниқса, "Ёш чегарачилар" ҳарбий академик лицейи директори Музаффар Норқобиловнинг ҳарбий академик лицейда яратилган шарт-шароитлар, қабул квотаси, кириш имтиҳонлари, ҳарбий академик лицей битирувчилари орасидан етишиб чиққан жасоратли Ватан ҳимоячилари, уларнинг Она Юрт сарҳадларини ҳимоя қилиш борасидаги қаҳрамонликлари ҳақидаги сўзлари ёшларда катта таассуротлар қолдирди.

Тадбир давомида "Ёш чегарачилар" ҳарбий академик лицейи фаолияти, лицей ўқувчилари учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия ва  ҳарбий- амалий машғулотлар, лицейда режавий-жадвал асосида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар хусусида ҳикоя қилувчи видеоролик ҳам намойиш этилди. Видеоролик намойишидан сўнг ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларига масъуллар томонидан  жавоблар олдилар.

Бўлиб ўтган мазкур тадбир ёшлар қалбида ватанпарварлик, халқпарварлик, миллий-маънавий қадриятларга муҳаббат туйғуларини шакллантиришга ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026