12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Сиёсат 👁 631

Амударё туманида инновацион ёндашув асосида темирчилик соҳаси ривожланмоқда

Амударё туманида инновацион ёндашув асосида темирчилик соҳаси ривожланмоқда

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш учун солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш каби чоралар маҳаллий ишбилармонлар учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Бу жараёнда нафақат пойтахт ёки йирик шаҳарларда, балки чекка ҳудудларда ҳам катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Амударё туманида фаолият олиб бораётган “Amu metal-kovka art” масъулияти чекланган жамияти мисолида буни яққол кўриш мумкин.

Тадбиркор Жасурбек Бобожоновнинг фаолиятида миллий ҳунармандчилик анъаналарининг замонавий саноат талаблари билан уйғунлиги акс этади. 2002 йилдан мустақил равишда иш бошлаган Бобожонов 2013 йилда “Жумамурод уста” оилавий корхонасини ташкил этди. 2022 йилдан фаолият янги босқичга кўтарилиб, оилавий корхона “Amu metal-kovka art” МЧЖ сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Бугун ушбу корхона нафақат анъанавий темир маҳсулотларини ишлаб чиқариш, балки инновацион ёндашув асосида замонавий иситиш тизимларини тайёрлаш бўйича ҳам бозорда ўз ўрнига эга бўлиб улгурди.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аму тепло” брендидаги иситиш қозонлари ўзининг самарадорлиги, энергия тежамкорлиги ва фойдаланишдаги хавфсизлиги билан ажралиб туради. Улар табиий газ ва қаттиқ ёқилғида ишлайди, шунингдек, бошқа қозонларга нисбатан 5–6 баравар арзонроқ харажатни талаб этади.

Масалан, битта хонадон ёки иссиқхонани камида 30–50 килограмм кўмир билан бутун сутка давомида иситиш мумкин. Бу нафақат иқтисодий жиҳатдан мақбул, балки экологик талабларга ҳам мос ечим ҳисобланади. Қозон эшикларининг сув, чанг ва ҳаводан ҳимояланганлиги, тутунни ташқи муҳитга чиқармаслиги унинг хавфсиз фойдаланишини таъминлайди.

Айни пайтда “Аму тепло” иситиш қозонлари нафақат Амударё туманида, балки Нукус, Қўнғирот, Тўрткўл каби туман ва шаҳарларда ҳам харидоргир маҳсулотга айланди. Шу билан бирга, корхонада темир эшик ва дарвозалар, миллий услубдаги декоратив темир маҳсулотлар ҳам буюртма асосида тайёрланмоқда. Мижоз эҳтиёжларига мос индивидуал ёндашув маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширмоқда.

Жасурбек Бобожонов раҳбарлигидаги жамиятда 10 нафар доимий ишчи, бир нечта мавсумий ходим ва бир неча нафар шогирд фаолият юритмоқда. Корхона нафақат иқтисодий фойда келтирмоқда, балки ҳудудий ижтимоий барқарорликка ҳам ҳисса қўшмоқда. Ёшларни касбга ўргатиш, уларга меҳнат маданиятини сингдириш орқали келажак авлодда ҳунар орқали ҳаёт қуриш тушунчаси шакллантирилмоқда.

Давлат томонидан яратилган имкониятларни тўғри баҳолаб, режали ва оқилона фаолият юритган ҳолда ҳар бир тадбиркор, ҳатто чекка ҳудудда ҳам, нафақат ўз турмуш шароитини яхшилаши, балки ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўша олиши мумкин.

Жасурбек Бобожоновнинг тажрибаси ҳозирги замон тадбиркоридан фақат меҳнат ва ташаббус эмас, балки доимий изланиш, технологик саводхонлик талаб қилишини кўрсатади. Чунки муваффақиятли тадбиркор — бу фақат даромад манбаи эмас, балки жамиятда ижобий ўзгаришлар етакчиси ҳамдир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026