13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 420

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА "БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!" ГРАНТ-ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА "БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!"  ГРАНТ-ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА  УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Коррупция — жамият тараққиётининг кушандаси, демократик ислоҳотлар йўлидаги жиддий тўсиқдир. Бу иллат —  халқона тилда айтганда, фирибгарлик, товламачилик, манфаатлар тўқнашуви, ошна-оғайнигарчилик, уруғ-аймоқчилик, порахўрлик каби кўринишларда намоён бўлади ва "хуфиёна иқтисодиёт"нинг илдиз отишига замин яратади, жамиятда тенглик, ишонч ва адолат тамойилларига путур етказади.

Коррупция илдиз отган давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммолар кучайиб, ҳатто хорижий инвестицияларнинг кириб келишига хавф солади. Ижтимоий жиҳатдан эса фуқаролар орасида тенгсизлик муҳитини юзага келтиради. Айниқса, соғликни сақлаш, таълим соҳалари ҳамда ижтимоий таъминот тизимидаги порахўрлик ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламларининг тиббий, таълимий ва  ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини чеклайди.

Бу каби коррупцион ҳолатлар давлат хизматчиларининг ўз мансаб-мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиши билан боғлиқ жиноят тури ҳисобланади ва бу жиноятга қарши курашиш ҳар бир ҳалол ва виждонли инсоннинг зиммасидаги фуқаролик бурчидир. Бу борада "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз коррупцияга қаршимиз!" грант-лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тажрибали ҳуқуқшунослар, жамоат ташкилотлари фаоллари ва лойиҳа координаторлари ҳамкорлигида ташкил этилаётган учрашувлар ва очиқ мулоқот тадбирларида малакали ҳуқуқшунослар томонидан аҳоли вакилларининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашишда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишга мойиллик уйғотишга қаратилган маърузалар ўқилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида ҳам ўтказилиб, унда малакали ҳуқуқшунослар, жамоатчилик фаоллари, Чойкўл ОФЙ еттилиги аъзолари ва "Биз коррупцияга қаршимиз!" лойиҳаси координаторлари, журналистлар иштирок этдилар.

Жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган мазкур учрашувда лойиҳа координаторларидан бири, журналист Шоҳзод Қурбонбоев тадбир иштирокчиларига "Биз коррупцияга қаршимиз!" лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар хусусида батафсил маълумот берди. Шундан сўнг "Тараққиёт кўзгуси" газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева коррупциянинг тарихий илдизлари, унинг ижтимоий-иқтисодий зарарлари, манфаатлар тўқнашуви, айниқса, уруғ-аймоқчилик, фирибгарлик, товламачилик ҳамда жамиятимизда чуқур илдиз отган порахўрлик иллатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида ҳаётий мисоллар тариқасида кенг тушунчалар бериб, коррупцияга қарши курашишнинг бирдан-бир ва асосий йўли жамият аъзоларида бу иллатга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш эканлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида Амударё тумани Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш Маркази бошлиғи Шавкат Ваисниязов тадбир иштирокчиларига 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашуви, порахўрлик каби иллатлар юзасидан кенг тушунчалар берди.

Шунингдек, мазкур Қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги хусусида батафсил маълумотлар тақдим этиб, туманимизда коррупцияга қарши тизимли равишда кураш олиб борилаётганини, бу борада туман Адлия бўлимининг Юридик хизмат кўрсатиш Маркази мутахассислари аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали қўллаб-қувватлаб келаётганини қайд этди.

Учрашувда сўзга чиққан Амударё туман Ички ишлар бўлими катта инспектори Инобат Ўрозматова Ўзбекистонда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, айниқса, хотин-қизларни коррупцион таҳдидлардан ҳимоялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, коррупцияга қарши курашишда аёл-қизларнинг ролини янада ошириш бўйича фикрларини билдирди.

Учрашувда Чойкўл овули аёллари томонидан коррупцияга қарши курашиш юзасидан тушган ҳуқуқий саволларга  ҳуқуқшунослар  батафсил жавоблар бердилар ва бу каби учрашувлар  ҳар бир фуқарода  коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни  шакллантириш билан бирга жамиятда ҳуқуқий-ижтимоий фаолликни оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

РАВШАН  БАҲРОМОВ,  лойиҳа координатори.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026